6-декабрда министрлар кабинети раисининг ўринбосари Эдил Байсалов КХШТни Қозоғистонга «тинчликпарвар кучларни» юбориш қарори асосида қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга юбориш ҳақида фикр билдирди.
У журналистларга берган интервьюсида қирғиз томон Қозоғистоннинг қонуний ҳукумати ҳозирги вазиятдан чиқишга қудрати етишига тўлиқ ишонч билдириб келганини» таъкидлади.
«Биз бундай қароримизни Қозоғистонни ўзининг миллий қонунлари асосида, барча барча мумкин бўлган ташкилотларнинг устави асосида, биргина КХШТ эмас, биз билан боғлаган бошқа ташкилотларгача билдирдик. Бундан яқин стратегик ҳамкор йўқ. Шу сабаб қўшни ва яқин қардошимиз ёрдам сўраса, [бош тортиб] бўлмайди...», — деди у.
Байсалов Қирғизистон ҳарбийларини қўшни давлатга киритганда ҳам «аниқ қўйилган талаб билан, шароитга мувофиқ улар ҳеч қандай қардош халқ фуқаролари билан юзма-юз келмаслигини» билдирди.
«Бу давлат раҳбарининг қарори. [...] Агар улар [ҳарбийлар] юборилса, бу бўйича Конситуцияга мувофиқ, очиқ сайловда қирғиз халқи сайлаган Жогорку Кенеш томонидан қарор қабул қилинса, аниқ қўйилган талаб ва шартга кўра улар ҳеч қачон бизнинг қардош халқни фуқаролари билан юзма-юз келмайди. Ҳеч қачон», — дейди у.
Байсалов Қирғизистонни қозоғистонликлардан ортиқ яқин, қардош, барча муносабатлар бўйича яқин алоқада бўлган халқ йўқлигини қўшимча қилди. Шунингдек у Вазирлар Маҳкамасининг барча таркиби, давлат раҳбари барча қирғизистонликлар каби дунё халқи сарсон бўлаётганини билдирди.
«Мен ишонч билан айта оламан, Вазирлар Маҳкамасининг барча таркиби, давлат раҳбаримиз, бутун дунё, ҳудуд каби бизнинг юрагимиз қандай ураётган бўлса, [уларники ҳам] шундай урмоқда», — деди у.
6-январда Жогорку Кенеш йиғинга тўпланиб, КХШТни Қозоғистонга «тинчлик кучларини» юбориш қарорини муҳокама қилиши керак эди. Бироқ йиғинда кворум бўлмай, муҳокама қилинмади. Бугун 7-январда Жогорку Кенеш депутатларининг йиғини бўлмоқда.
Бу орада Бишкекда фаоллар Оқ уй олдига митингни давом эттирмоқда. Улар Қирғизистонни ЖХШТ таркибидан чиқишни талаб қилишмоқда. Шунингдек, ЖХШТни тинчлик ўрнатиш армияси қаторида қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга киришига қарши чиқишди.
Қозоғистондаги норозилик акцияси
Қозоғистонни бир қанча шаҳарларида бир неча кундан бери норозилик акциялари давом этмоқда. Митинглар дастлаб суюлтирилган газни нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган.
Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларнинг яшовчилари ҳам митингга қўшила бошлаган. Норози томон газнинг нархини арзонлатишдан ташқари ҳукумат истеъфосини талаб қилишган. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилган.
Натижада норозилик акциялари вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Тегишли қарорни президент Қасим-Жўмарт Тўқаев қабул қилган.
Кейинчалик Тўқаев Қозоғистондаги вазият сабаб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ёрдам сўраган. У ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизлик уюштирмоқда деб ҳисоблайди.
Коллектив хавфсизлик ташкилоти Қозоғистонга «тинчликпарвар» кучларини юборишини билдирган. Арманистон бош вазири, ЖХШТнинг жамоат хавфсизлиги кенгаши раиси Никол Пашинян КХШТ кучлари «ўлкадаги вазиятни барқарорлаштириш ва нормаллаштириш мақсадида» чекланган муддатга киритилишини маълум қилган.
Қирғизистонда эса бир гуруҳ сиёсатчилар қирғиз ҳукумати ўз ҳарбийларини қўшни давлатга юбормаслиги керак деб ҳисоблайди. Айрим фаоллар Қирғизистон КХШТ таркибидан чиқиши керак деб талаб қилишмоқда.