«МедиаХаб»нинг суриштируви: «Финико» молия пирамидаси қандай қилиб аҳолини қарзга ботирди?

359

«МедиаХаб»нинг журналистлари «Финико» молия пирамидасига алданган қирғизистонликлар ҳақидаги суриштирувни эълон қилди.

Материалда юзлаган фуқаролар пулларини кўпайтириш мақсадида «Финико»га маблағларини бериб, қайтариб ололмагани ҳақида айтилади. Жабрланувчилар молия пирамидага 100дан 100 минг долларгача пул беришганини айтишган.

 

«Финико» пирамидаси

«Финико» 2019-йили Россиянинг Қозон шаҳрида пайдо бўлган, бироқ бу компания сифатида расмий ҳеч қаерда рўйхатдан ўтган эмас. Пирамиданинг асосчиси Кирилл Доронин шу йилнинг июль ойида Қозонда қўлга олиниб, тергов қамоғига киритилган. Шу билан бирга куч органлари «Финико»нинг қанча етакчиларини ҳам қўлга олган.

Дастлабки эълон қилинган маълумотга кўра, «Финико»нинг фаолиятидан Россияда фуқаролар 70 млн рубль зарар кўришган. Бироқ бу пирамидани бошқа давлатларда вакилликларини очишга тўсқинлик қилмаган.

Доронинни Қирғизистондаги вакиллари қирғизистонликларга «Финико» трейдингдан ва криптовалюталарга пулларини уч марта кўпайтириб беришини ваъда қилишган.

«“Йиғилган суммаларни электрон валюта, биткоинга солиб кўпайтириб берамиз” деб мижозларига тушунтиришган. Ҳақиқатдан ҳам маблағларни биткоинга ёки бошқа криптовалютага солган-солмагани номаълум. Фақатгина телефонда бўлган иловада мижоз солган пулнинг миқдори ва қайси санадан кейин оладиган сумма кўрсатилган», — деб тушунтиришди суриштирувчи журналистлар.

«Финико»нинг пул бирлиги «Цифрон» деб аталган ва у АҚШ долларига тенглиги айтилган. Пул солган фуқаролар маблағларни «Финико»нинг лидерларига нақд беришган. Кейин жабрланувчилар «Финико» сайтида рўйхатдан ўтиб, уларга илова ўрнатилган. Унда «шахсий ҳисобига» тушди деган маблағлар кўрсатиб турилган.

Бироқ россиялик журналист Эдуард Петровнинг суриштирувида бу илова шунчаки ўйин платформаси бўлгани, унда кўрсатилган суммалар ҳеч қандай ҳақиқий пул эмаслигини очиқлаган.

«Финико»нинг вакиллари: Калийма Жумалиева, Жолдош Корголдоев, Доктургул Тўлўкова, Жазгул Ашуралиева, Мээрим Тагайматова

«Финико» қирғизистонликларга бир қанча дастурларни таклиф қилган. Халқнинг кўпи уй сотиб олиш учун пулнинг 35%ни доллар билан беришган. Қолган 65% тўрт ой ичида кўпайтириб берилади деб ваъдаланган. Натижада айрим жабрланувчилар бор мулкини сотиб кўчада қолса, айримлари эса қарзга ботган.

Журналистлар 500дан ортиқ жабрланувчининг рўйхатини тузиб, улар 3,4 млн доллар солишганини ҳисоблашди. Бироқ жабрланувчиларнинг ҳеч бири пул солганини тасдиқлаган ҳужжатни кўрсата олишмаган. Чунки пуллар нақд берилган.

Қирғизистонлик ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига «Финико»нинг лидерлари устидан бир неча ариза тушган. Бунинг асосида тўрт лидер қўлга олинган. Ҳозирда суд текширувлари бормоқда.

Шу билан бирга журналистлар «Финико» ишини миллий банк, молия бозорини назорат қилиш хизмати ҳам назорат қилмаганини аниқлашган.