Республика штабининг хабар беришича, охирги суткада коронавирус юқтирган уч нафар бемор вафот этган.
Қирғизистонда коронавирусдан умумий 2 797 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.
Охирги кеча-кундузда эса коронавирус юқтиришнинг 29 янги ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 17;
- Иссиқкўл вилоятида – 6 та;
- Чуй вилояти - 4 та;
- Жалолобод вилояти - 2 та.
Вазирлик маълумотларига кўра, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинганларнинг умумий сони 184 506га етди.
Ҳозирда 292 нафар бемор касалхоналарда, 313 киши эса уй шароитида даволанмоқда.