Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) бошлиғининг ўринбосари Иманали Сарқулов «Спутник Қирғизистон» нашрига берган интервьюсида йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиши нафақат йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик билан боғлиқ, балки бунинг бошқа сабаблари ҳам борлигини айтди.
Сарқуловнинг айтишича, аварияларнинг кўп рўйхатда олинаётганига автомактабларда бўлажак ҳайдовчиларни ўқитишнинг яхши эмаслиги ҳам сабаб.
«Биз ҳайдовчилар орасида савол-жаоб олиб бориб, уларнинг маъносини тушунтириб беришни сўраб, йўл белгиларини кўрсатдик. Тўқсон фоиз ҳолатда ҳайдовчилар энг оддий йўл белгиларини ҳам билишмаган. 100 [ҳайдовчининг] 10 нафаригина тўғри жавоб берган, қолганлари қандай йўл белгиси эканини билишмаган. Бу автомактабларда ўқитиш яхши олиб борилмаётганини англатади», — деб тушунтирди Саркулов.
Саркуловнинг фикрича, автомактабларда машина бошқартириб ўргатиш ҳам талаб даражасида олиб борилмайди.
«Ҳайдовчилар билим ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олишганига қарамай йўлда автомобил бошқаришга тайёр эмас», — деб қўшимча қилди Саркулов.
Автомактабларни лицензиялашни ИИВга ўтказиш
Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг декабри бошида йўл ҳаракатини самарали уюштириш учун ИИВга бир қатор функцияларни ўтказиб бериш ҳақидаги фармонга қўл қўйган.
Фармонга кўра, ИИВга қайд қилиш функцияси ўтади:
транспорт воситаларининг ва уларнинг тиркамаларини;
махсус технология машиналарини;
ҳайдовчиларни, жумладан автомобил бошқариш ҳуқуқига имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилиш.
Бундан ташқари, ИИВ автомактабларнинг ишини лицензиялаш функциясини олади. Фармонда йўловчиларни ташиш бўйича ишни тартибга келтириш мақсадида енгил автомобиллар учун йўловчиларни ташишнинг лицензияси киргизилиши таъкидланади. Бунинг учун ҳам ИИВ масъул бўлади.
Шу билан бирга Рақамли ривожлантириш вазирлигига қарашли «Унаа» давлат идораси ИИВнинг қарамоғига ўтказилади.
ИИВнинг қарамоғига «Унаа» давлат ишхонасидан ташқари Транспорт ва коммуникациялар вазирлигига қарашли Автомобиль, сув транспорту ҳамда вазн-габарит назорати департаментидан йўловчиларни ташишни назорат қилиш бўйича иш олиб борган тизимли бўлимлар ўтказилади.