7 эмас, 11 млрд сомдан ортиқ. «Қумтўр» бюджетга тўкилган пуллар ҳақида

321
Қумтўр карьери. Сурат: Клооп / Розиев Ислам

«Қумтўр Голд Компани»нинг матбуот хизмати 15-декабрда Молия вазирлигининг давлат бюджетига компаниядан 2020-йилга солиштирганда кам маблағ тушди деган баёнотига изоҳ берди.

«Қумтўр»дан молия вазири Алмаз Бакетаев олтин сотишдан тушган даромаднинг 13 фоизини ташкил қилган улгуржи даромад солиғи бўйича маълумотнигина айтиб, бошқа давлат бюджетига келиб тушган солиқлар ҳақида маълумотлар бермаганини айтишди.

«Ялпи даромад солиғи ҳақиқатан ҳам 6 миллиард 998 миллион сом миқдорида тўланган, режада эса 6 миллиард 916 миллион сом мўлжалланган. Тўловнинг шу туридан ҳам режа ортиғи билан бажарилгани очиқ кўриниб турибди. Жами бўлиб 11 ойда ижтимоий суғурта бадалларини қўшганда солиқ тариқасида — 11 млрд 714 млн сом тўкилган. Айни вақтга кўра тўловлар 8 млрд 2 млн сом миқдорида қаралган эди», — деб тушунтирилди компаниядан.

Бундан ташқари,  «Қумтўр»дан йил натижаси бўйича режани 1,5 баробар ортиқча бажариш ҳамда деярлик 13 млрд сомдан ортиқ солиқ тўлаш режалаштирилаётганини қўшимча қилишди.

«Компания йилнинг натижаси бўйича тўлиқ ҳисоботни 2022-йилнинг бошида эълон қилади,  у ердан хоҳлаганларнинг бари қизиққан саволларига жавоб топиши мумкин», — деб қўшимча қилинди «Қумтўр»дан.

Молия вазирлиги «Қүмтўр»дан бюджетга келиб тушган маблағлар ҳақида депутат Осмон Турдумамбетов парламентнинг бюджет ҳамда финанси бўйича қўмитасининг йиғинида молия вазири Алмаз Бакетаевга мазкур маълумот бўйича савол бергандан кейин айтиб берган.

«Халқни энг қизиқтирган Қумтўр бўйича жавоб бериб қўйинг. Мана ўзимиз ишлатяпмиз деб айтяпмиз. Қанча олтин ишлаб чиқардик, қанча солиқ тушди, олтинни қанчадан қаерга сотдик? Сотмаган бўлсак қаерга сақлаяпмиз?» — деб сўраган депутат.

Бакетаев солиқлар тушяпти, қазиб олинган ва сотилган олтинлар ҳақида эса «маълумотим йўқ» деб жавоб берди.

«Ростини айтганда олтин бўйича менинг маълумотим йўқ экан. Бу Қирғизолтиннинг масаласи», — деб қўшимча қилди молия вазири депутатнинг саволига ёзма шаклда жавоб беришга ваъда бериб.

Муассасанинг «Қумтўр»дан бюджетга келиб тушган маблағлар ҳақидаги баёнотида «Қирғизолтин» ҳар ойда Давлат мулкини бошқарув фондига ўзининг фаолияти ҳақида ҳисобот бериши кераклиги айтилган.

Кейин министрлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров ҳам «Қумтўр»дан тушган давромаднинг камайиши бўйича изоҳ берган. У «“Қумтўр” бўйича ҳаммаси жойида ва тўкилган маблағ етакли миқдорда бўлмоқда» деб таъкидлаган.

У йил охиригача «Қумтўр» олтин қазиш бўйича режани тўлиқ бажаради деб ишонади.

«Ҳар ким воқеани турлича кўрар экан. Ахборот шундайки, ҳар ким уни ўз қобилияти ва ақлига яраша баҳо беради. У ёки бу версия бўйича қайта-қайта изоҳ бериш оғир. Менинг фикримча молия вазири бу бўйича қайта изоҳ беради […] Эсинглардами, у ерни сув қоплаган дейишган эди. Ҳозир у ерда сув йўқ. Улар ҳозир 1,5 тонна яхши сифатдаги олтиннинг кўрсаткичига эришди. 12 ойнинг натижасида улар режани тўлдиради деб умид қиламан», —деди у.

Минкабнинг етакчиси Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг менежменти билан сўзлашувларни йил охиригача тугатишни режала қилаётганини ҳам қўшимча қилди.

«Энг камида шундай буйруқ олдим. Қирғиз фуқаролари бундай йирик лойиҳаларни ўзи амалга ошира олишини исботлаймиз», — деб таъкидлади у.