Садир Жапаров деҳқонларни уч йилга ер солиғини тўлашдан озод қилди

384
Сурат: Айдай Токоева / Клооп

Президентнинг матбуот хизмати 6-декабрда Садир Жапаров «Қишлоқ хўжалик ишини олиб борган субъектларни қўллаш бўйича чоралар тўғрисида»ги фармонга қўл қўйганини маълум қилди.

Президент тарафидан қўл қўйилган фармон, деҳқонларни 2022-2025-йиллари қишлоқ хўжалигига оид ерларни фойдалангани учун ер солиғини тўлашдан озод қилади.

«Айни вақтда бу солиқнинг бекор қилингани сабабли маҳаллий бюджетнинг йўқотишлари ҳам тўлдирилади», — деб қўшимча қилди президент администрацияси.

Ҳужжатга кўра, минстрлар кабинети ер солиғидан озод қилиш бўйича маҳаллий бюджетнинг йўқотишларини компенсация қилиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Жогорку Кенешга ҳавола қилиши керак.

Жапаров мазкур фармон бўйича Фейсбук саҳифасида ҳам фикрини билдириб, деҳқонларни солиқдан бўшатиш — бу илк қадар эканини қўшимча қилди. Президентнинг айтишича, 2022-йили давлат деҳқонлар ва фермерларга йиллик 6 фоиз ставка билан кредитларни бера бошлайди.

«Албатта, бир йилда барча деҳқонлар ва фермерларни кредит билан тўлиқ таъминлай олмаймиз. Насиб қилса, бизнинг ҳисобга кўра, келажакдаги 3-4 йилда барчангизларни тўлиқ таъминлашга эришамиз. Бизнинг асосий мақсадимиз сизларга шароит яратиб  бериб, давлатни озиқ-овқат хавфсизлиги билан таъмин қилиш», — деб ёзди Жапаров.

Давлат раҳбари ерларнинг ҳайдалашига маҳаллий ҳукумат вакиллари, қишлоқ ҳукумати, ҳоким ва президентнинг вилоятлардаги вакиллари шахсан маъсул бўлишини айтиб, уларга «Айыл банк» ҳамда «РСК банк» билан яқиндан ишлаш топшириғини берди.

«Озиқ-овқат хавфсизлиги деймиз Агар ўз ерларимизни ҳайдаб, сепмасак, қандай қилиб озиқ-овқат хавфчизлиги бўлсин? Ҳозир аксарият озиқ-овқатни импорт қиляпмиз. Аксинча, экспортга чиқарадиган даражада бўлишимиз керак. Бунинг учун давлат сизларга бор кучини сарфлаб ёрдам беради. Ўз навбатида сизлар ҳам қўлингларга теккан кредитни бошқа ерга сарфламай, мақсадли фойдаланиб, давлатга ёрдам беришингиз керак», — деб ҳисоблайди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров йиллик айланмаси 8 млн сомга етмаган тадбиркорлар соцфонд ва даромад солиқларидан бошқа солиқнинг барча турларидан озод қилинганини таъкидлади.

«Йиллик айланмаси 8 млн сомдан ортсагина солиқ тўкишади. Бу ҳам кичик бизнес билан шуғулланганлар учун ҳукумат томонидан моддий қўллов ҳамда қулай имкониятларни яратиб бериш бўлиб ҳисобланади», — деб билдирди у.