Республика штабининг хабар беришича, охирги кеча-кундузда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этган.
Пандемия бошлангандан бери Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси туфайли 2 760 кишининг ўлимини қайд этди.
Охирги суткада COVID-19 юқтиришнинг 34 янги ҳолати аниқланган:
- Бишкек - 26;
- Ўш - 1;
- Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
- Боткен вилояти - 2.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 183 649 нафарга етди.
Ҳозирда касалхоналарда 373 нафар бемор, уй шароитида эса 382 киши даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 6-декабрь ҳолатига кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 513 киши, иккинчи дозасини эса 340 киши олди.