Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда 1-декабрга келиб коронавирусдан уч бемор вафот этиб, касалликдан 102 киши тузалди. Юқтиришнинг эса 53 янги ҳолати қайд этилди.
- Бишкек шаҳрида — 18;
- Чуй вилоятида — 10;
- Боткен вилоятида — 8;
- Иссиқкўл вилоятида — 7;
- Жалолобод вилоятида — 7;
- Ўш вилоятида — 3.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 404га етди. Мамлакат бўйича 178 332 нафар киши эса вирусдан тузалди. Коронавирусдан жами 2 749 киши вафот этди.
Ҳозирда 378 нафар бемор касалхонада, 466 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 1-декабрь ҳолатига кўра 10 555 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 6 044 киши биринчи дозасини, 4511 киши эса иккинчи дозасини олди.