Сайлов: «Умумий иш» фонди 50ка яқин қонунбузарлик ҳақида хабар қилди

378
Сурат: Айдай Токоева/Kloop

«Умумий иш» жамоатчилик фонди 28 ноябрь сайлов куни соат 21:00га нисбатан 46 қонунбузарлик қайд этилганини билдирди. Уларнинг энг кўпи Ўш вилоятида бўлди.

Маълумотга кўра, қонунбузарликларнинг ичида бюллетенлар қайта саналмагани, овоз беришнинг махфийлиги сақланмагани, сайлов куни ташвиқот ўтказилгани ҳамда ҳисобловчи техникалар ишламай қолгани бор.

Фонд бу тахминий рақам эканини, ҳудудларда кузатув ўтказиш давом этаётганини таъкидлади.

28 ноябрда, Қирғизистонда парламент сайлови ўтди. Унда «Умумий иш» жамоат фондининг 600 кузатувчиси ишлади. Дастлабки натижалар бўйича «Ата-Журт Қирғизистон», «Ишеним», «Интимоқ», «Альянс», «Бутун Қирғизистон» ҳамда «Иймон Нуру» ғалабага эришди.

Сайлов тугагандан кейин «Ата Мекен», «Социал-демократлар», «Азаттиқ» ва «Улуттар биримдиги» партиялари сайлов натижасини тан олмаслигини айтиб чиқди.

Улар сайлов «сохталаштириш ва кўзбўямачилик билан ўтди» деб ҳисоблашади. Аниқроқ айтганда, лидерлар ҳукумат айрим партияларнинг 40 мингдан 70 минггача овозини тортиб олди деб билдиришди.

Шу сабабли беш партиянинг лидери вазирлар кабинетини дарҳол истеъфога кетиши ва адолатли қайта сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда.

АСУдаги овозларнинг натижалари чиқа бошлаганда МСКнинг сайтида узилиш юз бериб, у ерда бўлиши мумкин бўлмаган рақамлар пайдо бўлган. Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган бўлган, ғалаба қозонган партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган.

МСК айрим вақтда маълумотларни ўчириб, янгиларини эълон қилган, аммо у ҳам тўғри келмай қолади.

Шу сабабли партиялар сайловнинг натижаларидан шубҳа қилиб, овозларни қўл саноғидан ўтказишни талаб қилишди. Улар овозлари йўқолиб кетганини айтишмоқда.