Омбудсмен аппаратининг матбуот хизмати 23-ноябрда блогер Гулзат Мамитбек №1 ТИЗОда очликни тўхтатганини маълум қилди.
Ўша куни Мамитбекка омбудсмен аппаратидан ходим борган. Тушунтириш хатида блогер ТИЗОнинг маъмуриятига бундан кейин даъвоси йўқ эканини ёзган.
У аҳволи ҳам яхши эканини, унга кунда В ва С витаминлари билан глюкоза томчилатилаётганини таъкидлаган.
Гулзат Мамитбек очликни 14-ноябрда бошлаган. У президентга ва бошқа давлат идораларига ёзган хатлари қабул қилинмаётганидан норози бўлган. Шунингдек, унинг айтишича, ТИЗОнинг ходимлари унга қўпол муомала қилишган.
«Сўзлашув вақтида ТИЗОнинг етакчиси барча тегишли хатлар ўз вақтида жўнатилганини, чиқиш ҳужжатларининг кўчирмалари бор эканини айтди», — деб билдиришди аппаратдан.
Бундан ташқари, блогер унга нисбатан асоссиз қўйилган ва унинг масаласи фуқаролик тартибда кўрилиши кераклигини билдирган.
Мамитбекнинг қўлга олиниши
25-октябрда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман ИИБи Гулзат Мамитбекни товламачилик гумони билан қўлга олган. Аввалроқ Мамитбек товламачиликда гумонланиб бир йилдан бери қидирувда юрган.
ИИБ бунга қадар милицияга етти фуқаро мурожаат қилиб, Мамитбек уларнинг «ишончига кириб, катта даромад ваъда қилиб пулларини олганини» билдирган. Пулларни олиб, ваъдасини бажармай, яшириниб олган. Зарарнинг умумий миқдори 110 минг долларни ташкил қилган. Бу факт жиноятлар ва қилмишларнинг реестрига «Товламачилик» моддаси билан қайд этилган.
28-октябрда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди блогер Гулзат Мамитбекнинг эҳтиёт чорасини қараб, 25-ноябрга қадар №1 ТИЗОда қамоқда қолдириш қарорини чиқарган.