Марказий сайлов комиссияси «Ынтымак» партиясининг номзоди Алмамбет Шикмаматовнинг устидан аввал ташвиқот ўтказиў бўйича тушган аризани кўриб чиқиб, унга 7500 сом жарима солди. Бундай қарор 13-ноябрда ўтган МСК аъзоларининг йиғинида қабул қилинди
Марказий сайлов комиссиясининг маълумоти бўйича, Шикмаматовнинг устидан СДПК партиясининг котибиятининг етакчиси Таалайбек Усубалиев шикоят қилган. У 24-октябрда КТРК каналидаги «Биздин айил» номли 25 дақиқалик дастурнинг кўпроқ қисми Алмамбект Шикмаматов билан суҳбатлашишга бағишланганини, бу ўз навбатида «олдиндан ташвиқот ўтказиш» бўлиб ҳисоблашини айтиб шикоят қилган.
«Бу ерда икки қонун бузарлик қайд қилинган. Биринчиси, мазкур видеода бошидан охиригача Шикмаматов билан суҳбат бўлган. Сайловнинг олдида ташвиқот ишлари бошланмай туриб бундай қилиш мумкин эмас. Иккинчиси видео орқали ўзини реклама қилган. КТРКда реклама учун 25 минг сомдан камроқ пул тўлаш керак. У бепул реклама бўлиб қолган», — деган Усубалиев «Клооп»га берган интервьюсида.
МСКНинг йиғинига қатнашган Жамоат биринчи каналининг вакили Бактияр Тукеев Шикмаматов қатнашган жастур эфирга чиқмай туриб текширилганини, унжа ташвифот ишлари сезилмаганини билдирди.
Аммо комиссия аъзолари йиғиннинг натижасида «Сайлов кампаниясини ўтказиш талабини бузиш» моддаси бўйича Шикмаматовга 7500 сом жарима солиниб, Жамоат биринчи каналига оғзаки огоҳлантириш берди.
Алмамбет Шикмаматов
Алмамбет Шикмаматов 2015-йили «Ата Мекен» партияси билан Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиша депутат бўлиб келиб, 2017-йилдан бошлаб фракцияни бошқарган. 2019-йилнинг декабрида эса Шикмаматов партиянинг лидери Ўмурбек Текебаев билан «келишмовчиликлар» сабаб мандатини топшириб, «Ата Мекен»нинг сафидан чиқиб кетган.
2020-йилдаги натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Бир Бол» партиясини бошқариб борган. Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин Шикмаматов президентлик сайловида Жапаровнинг Норин вилояти бўйича штабини бошқарган.
Жапаров президент бўлгандан кейин Алмамбет Шикмаматов февраль ойида Инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентлигининг директори бўлиб тайинланган. Янги Конституция қабул қилингандан кейин идора Инвестициялар министрлиги бўлиб ўзгарган.
Шикмаматов эса 28-ноябрдаги парламент сайловига қатнашиш учун лавозимни топширган. У сайловга «Ынтымак» партияси билан қатнашмоқда.
«Ынтымак» партиясини депутат Марлен Маматалиев бошқаради. Маматалиев ўтган йили парламент сайловига Матраимовларга қарашли бўлган «Мекеним Қирғизистон» партияси билан борган.