ФҲВнинг матбуот хизмати пластик чиқарувчи «Ак-Тилек» заводида чиққан ёнғин 7-ноябрь куни соат 22:37да тўлиғи билан ўчирилганини билдирди. Ўн нафар киши турли жароҳатларни олган.
Бир бола қўлини кестириб олган, иккинчиси елкасини чиқариб олган. Қолган саккиз кишига ўша ерда тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган.
Заводда ёнғин 7-ноябрь куни эрта билан бошланган. Қутқарувчиларга хабар соат 10:06да берилган. Тилсиз ёв туш вақти 12:21да чекловга олиниб, ёнғин умумий 800 кв.метр майдонни қоплаган. Воқеа жойида ўт ўчирувчи машина, қутқарувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари иш олиб борган.
ФҲВнинг маълумотига кўра, ишхона Свердлов туманижа Қурманжон Датқа кўчасида жойлашган.