«Империя пиццы» кафелар тармоғи 300дан ортиқ кишининг заҳарланиши ортидан 29-октябрда қайтадан ишини бошлади. Бунга қадар 23-октябрдан бошлаб озиқ-овқатдан заҳарланган фуқаролар юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қила бошлаган.
Дастлаб касалхонага 12 киши мурожаат қилиб, заҳарланганини билдирган, аммо кейин мурожаат қилганларнинг сони орта бошлаган ва 28-октябрда 318 кишига етган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29-октябрдаги маълумотига кўра, жабрланганларнинг 22 нафари ҳали ҳамон касалхонада, уларнинг беш нафари — ёш болалар.
Оммавий заҳарланишдан кейин 25-октябрда Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази «Империя пиццы» кафесининг барча филиалларини эпидемик текширув тугагунга қадар вақтинча ёпиш қарорини қабул қилган.
Тўрт кун ўтгандан кейин Давлат санэпидназорат марказининг етакчиси Кубан Кундашев 24.kg’га интервью бериб, таҳлил сальмонеллёз борлигини аниқлаганини айтиб берган. «Клооп» таҳририяти сальмонеллёз нима экани, у қандай пайдо бўлишини ўрганишга қарор қилди.
Дисклеймер: Агар сиз ўзингизда сальмонеллёзнинг белгиларини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Ўзини ўзи даволаш хавфли.
Сальмонеллёз дегани нима?
Сальмонеллёз —Salmonella туридаги бактериялар қўзғатувчи юқумли касаллик.
Сальмонеллёзга дучор бўлганлар инфекциясининг манбаси уй ҳайвонлари, қанотлилар ва балиқ бўлиши мумкин. Сальмонелла оғиз ва фекал орқали юқади. Аммо озиқ-овқат тайёрлаш жараёнига бемор киши аралашган вақтда ҳам юқиши мумкин.
Сальмонеллёзнинг дастлабки белгилари тезда сезилмаслиги мумкин. Ўрта ҳисоб билан, бузилган маҳсулотни истеъмол қилгандан сўнгра 12-48 соатнинг ичида касаллик асоратлари пайдо бўлади.
Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумоти бўйича, сальмонеллёзнинг белгилари нисбатан енги ўтади ва кўп ҳолларда беморлар махсус даволанишсиз ҳам тузалиб кетади. Аммо айрим ҳолларда, айниқса ёш болалар ва катта ёшдагилар ич ўтиши оқибатида сувни кўп йўқотиб, унинг натижасида ҳаётига хавф туғилиши мумкин.
Сальмонёлла — ўта хавфли, қулай йўқолмайдиган бактерияю Улар озиқ-овқатнинг ташқи кўриниши ва хидига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, аммо озиқ-овқатда яшаб, кўпаяверади. Оддий кўз билан маҳсулотда бактериялар борлигини аниқлаш деярлик мумкин эмас.
Шунингдек, сальмонёлла 30 кундан ортиқ музлатгичда сақланган бутун тухумнинг ичига ўтиб, сариғига қўшилиб ҳам кўпаяверади.
Сальмонёлладан қандай қутилиш мумкин?
Бу бактериялар ишловнинг ҳар қандай шаклига чидамли. Бузилган маҳсулотни қайнатиб ёки ультрафиолет нурида тўғридан тўғри қуритиш орқалигина йўқ қилиш мумкин.
Музлатиш бактерияларни йўқ қилмайди. Ишлов ёки тузлаш ҳам ёрдам бермайди.
Шунинг учун сальмонёллаз кўп ҳолларда тухумни хом ёки чала пишириб, яхши қайнатмай ёки чала қовурилган товуқ гўштини истеъмол қилиш вақтида юқади. Бу категорияга товуқ-гриль, уй шароитида тайёрланган салат ва бошқа гўшт ҳамда сут маҳсулотлари киради.
Жуда муҳим! Халқ орасида бедананинг тухумида сальмонёлла йўқ, чунки беданинг тана ҳарорати Цельсий бўйича 42 даражани ташкил қилади деган тушунча бор. Аслида эса, бедана сальмонеллёз билан касалланмайди, аммо бактерияни ташувчи, тарқатувчи бўлиб ҳисобланади. Шу сабабдан бедананинг тухумини ҳам яхши пишириб истеъмол қилиш лозим.
Сальмонеллёзнинг олдини олиш
- Касалликдан узоқроқ бўлиш учун, сальмонеллёзнинг олдини олувчи бир қанча оддий қоидаларни сақлаш етарли:
- Қўлни совун билан яхшилаб ювиш керак (айниқса ҳожатхонага боргандан кейин ва овқатланишдан олдин).
- Тегишли рухсатсиз жойлардан гўшт, парранда эти, тухум, пишлоқ, сут, сариёғ ва бошқа маҳсулотларни сотиб олмаслик керак.
- Тайёр озиқ овқат билан хом маҳсулотни алоҳида тахтакачда кечиш керак.
- Ошхона буюмларини тоза ювиб, қайноқ сув билан чайқанг;
- Тухумни сув қайнагандан кейин яна 10 дақиқадан кам бўлмаган ўтда ушлаб туринг, парранданинг гўштини — 40 дақиқа, мол гўштини — 2 соатдан кўпроқ.
- Ҳеч қачон хом фаршни татиб кўрманг.
- Хом сут ичманг!
- Меваларни, сабзавотларни оқувчи сувга, шундан кейин қайноқ сувга ювган яхши.
- Тухум сотиб олганда муддатига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Яроқли муддати — 25 кун.