Президент Садир Жапаров ўзининг матбуот анжуманида ҳукумат 2021-йили COVID-19 пандемияси билан курашишга 3 млрд сом сарфланганини билдирди.
Жапаровнинг айтишича, бу пулга 1700 койка ўринли 9 стационар тайёрланиб, янги мобил касалхоналар ва дори-дармонлар олинган.
«Бугунги кунда 900 вакцина пункти очилди, фуқароларнинг 40 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини, 30 фоизи — иккинчи дозасини олишди. 20 млн долларга халққа вакцина сотиб олдик», — деди у.
У ўтган йили пандемия билан курашишга халқаро донорлардан 350 млн доллар олинганини, бироқ бу мақсадсиз фойдаланилганини таъкидлади.
Бироқ 2021-йилнинг бошида молия вазирлиги бу йил коронавирус билан курашишга 2,4 млрд сом ажратилганини айтган.
2020-йилнинг октябрида ҳукумат алмашгандан кейин COVID-19 пандемиясига боғлиқ жиноий ишлар қўзғалган. Унда финполнинг бошчиси Сиймик Жапикеев яқин орада COVID-19’га қарши курашни назорат қилган хизмат ходимлари қўлга олинишини журналистларга айтган. Унинг айтишича, бунга собиқ премьер-министрлар Мухаммедкалий Абилгазиев, Кубатбек Боронов ва вице-премьер Алтинай Ўмурбекованинг алоқаси бўлган.