Қирғизистонлик қўшиқчи Адилет Жумабеков Россиянинг «Голос» лойиҳасининг тингловидан ўтди. У End Of The Road гуруҳининг Boyz II Men қўшиғини ижро этган.
«Бу жуда чиройли ижро бўлди. Димага (Билан) бир вақтлар сиз айтган қўшиқни куйлаб юрган одамдай туюлдингиз. Бу мусиқада жуда эркин ва табиий бўлдингиз. Мен бурилиб қарамай қўйганимга қарамай мазкур лойиҳада эканингиздан қувондим», — деди лойиҳанинг бош ҳаками Пелагея.
Натижада қўшиқчи ўз устози сифатида Дима Биланни танлаб олди.
Бунгача ҳам бир қирғизистонлик Александр Волкодав Supergirl гуруҳининг Reamonn асарини ижро этиб, «Голос» лойиҳасининг тингловидан ўтган. Волкодав Пелагеянинг жамоасини танлаган.
2016-йили бу мусиқий лойиҳага қирғизистонлик қўшиқчи Кайрат Примбердиев ҳам қатнашган. У финалгача етиб, учинчи ўринни эгаллаган.