Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев Тожикистонда «жанжал чиқиб кетгани сабаб» Қирғизистонга электр энергиясини экспорт қилиш тўхтатилганини журналистларга билдирди.
«Тожикистондан электр энергиясини олиш бўйича маълумот чиққандан кейин уларда ҳам жанжал чиқиб кетган, сабаби уларда ҳам сиёсатчилар бор. Биз электр энергиясини тўрт кун олдик», — деди Бекмурзаев.
Шунингдек улар Тожикистон билан шартнома тузишга улгуришган эмас.
Октябрнинг бошида энергетика вазири 1-октябрдан бошлаб Қирғизистон Тожикистондан электр энергиясини ола бошлаганини билдирган. Бироқ бир неча кундан кейин қўшни мамлакат Бекмурзаевнинг билдирувини инкор қилган.
«Бугундан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини ола бошладик. Кеча улар ўзлари телефон қилиб, “электр энергия керак бўлса берайлик” деб таклиф қилишган. Бугундан бошлаб ҳар куни бир миллион кВт/соат электр энергиясини ола бошладик. Ойига 30-50 миллион кВт/соат электр энергиясини олиш имкони бор», — деган 1 октябрда минкаб раисининг биринчи ўринбосари Азиз Аалиев.
Бироқ Тожикистоннинг энергетика вазирлиги Қирғизистонга электр энергиясини экспорт қилиш имкони ҳақида таклиф берилганини айтган.