Қирғизистон 8-октябрда «Penwell Business Limited’нинг Қирғиз Республикасига қарши» иши бўйича арбитраж судида ғолиб бўлди. Бу ҳақда министрлар кабинетининг матбуот хизмати ўзининг суд вакиллиги марказига таяниб маълум қилди.
Қандай иш эди?
Россиянинг Penwell Business Limited компанияси «Мегаком» савдо маркасига эгалик қилган «БиМоКом»нинг инвестори ва кредитори бўлиб ҳисобланади. 2009-йилнинг ёз ойларигача Penwell «БиМоКом»нинг 51% улушига эгалик қилиб келган.
2009-йилнинг июль ойида мазкур компаниянинг активлари янги тузилган «Альфа Телеком» ЁҲЖга ўтказилган. Penwell бу ҳаракатни ўлкадан қувилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг рейдерлик босиб олиши деб атаган.
2010-йилдаги апрель революциясидан кейин компаниянинг 49% акцияси миллийлаштирилиб, қолган 51% қамоққа олинган. Тўрт йилдан кейин «Мегаком» тўлиғи билан давлат мулкига айланган.
2017-йили Penwell Business Limited компанияси халқаро арбитраж судида Қирғизистонни судга берган. Компания ҳукумат экспроприация қилиб, аниқроғи инвестицияларни «Мегакомго» тортиб олган деб билдириб, Қирғизистондан 298 млн доллар компенсация талаб қилишган.
Муҳим ғалаба
Халқаро арбитраж суди Penwell инвестиция қилиш билан «бир неча марта маҳаллий ҳамкорларнинг ёрдами билан ва тўғридан-тўғри коррупция тажрибасига мурожаат қилган» деган қарор чиқарди. Министрлар кабинетининг билдирувида бу охирги қарор экани айтилган.
«Бу Қирғиз Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик тарихида коррупция ўрин олиши асосида чет эллик инвесторнинг даъвоси тўлиқ инкор қилингани бўйича биринчи воқеа бўлиб саналади», — деб таъкидлашди минкабдан.