«Кадастр» давлат ишхонасининг Ўш вилояти Қорасув туманидаги бошқармасининг собиқ етакчиси «Коррупцияга» гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 8-октябрда маълум қилди.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, гумондорни Қорасув туманидаги Наримон қишлоқ ҳудудида «қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни хусусий уй қуриш учун ноқонуний сотиш фактига алоқаси бор». У 2015-2018-йиллари «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасини бошқарган.
Гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Махсус хизматдан бу жиноятга алоқаси бор бошқа одамлар қидирилаётганини билдиришди.
Бунгача МХДҚ шу иш асосида Наримон қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Нодир Хосиловни, «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасининг собиқ етакчиси Бакит Баймуратовни ва уларнинг шеригини қўлга олган.
Жорий йилнинг апрель ойида «Т-Медиа» нашри Наримон қишлоқ ҳукуматининг айрим турғунлари улуш ерларидан маҳрум бўлиб қолгани ҳақида журналистик суриштирувни эълон қилган. Унда турғунларнинг улуши бошқа одамларга хусусий уй қуриш сотилгани аниқланган.