Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида хусусий тадбиркордан пул ва қимматбаҳо нарсаларни талаб қилган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 8-октябрда билдирди.
Маълумотга кўра, «Малик» лақаби билан танилган УЖГнинг аъзоси Бозор-қўрғондаги хусусий тадбиркорни «зўравонлик» билан қўрқитиб, 80 минг сом, тилла буюмлари ва уяли телефон талаб қилган. Махсус хизматнинг ва Бозор-қўрғон ТИИБнинг ходимлари «Малик»ни жиноят устида ушлашган.
Милиция ходимлари мазкур факт бўйича «қўрқитиб пул талаб қилиш» моддаси билан судгача текширув бошлади. Гумондор Бозор-қўрғон ТИИБининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Бир ҳафта олдин 1-октябрда, Бозорқўрғон туман милицияси «Баха бозорқўрғонлик» лақаби билан танилган уюшган жиноий гуруҳнинг аъзосини «фирибгарликда» гумон қилиб қўлга олган. Куч органлари у 2010-йилдан бошлаб «қонундаги ўғри» Камчи Кўлбаевнинг жиноий гуруҳининг фаол аъзоси қатори рўйхатда туришини билдиришган.