Қирғизистонда 8-октябрга кўра коронавируснинг 84 янги ҳолати аниқланиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 77 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 45;
- Чуй вилоятида — 24;
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Ўш шаҳрида — 3;
- Баткен вилоятида — 2;
- Жалолобод вилоятида — 1;
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 120га етди. Ўлка бўйича 173 873 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 616 одам кўз юмди.
Ҳозирда касалхоналарда 440 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 703.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 8-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 049 одам, иккинчи дозасини 4 565 киши олди.