Депутатлар Бекешев ва Карашев: Минкабнинг етакчиси давлат кузатуви ҳамроҳлигида юриши керак эмас

376

Жогорку Кенеш депутатлари 6-октябрда парламентнинг навбатдаги йиғинида президент Садир Жапаров таклиф қилган «Министрлар кабинети ҳақидаги» қонун лойиҳасини муҳокама қилишди.

Йиғинда депутат Дастан Бекешев нима учун минкабнинг бошчиси сафарларида давлат мудофаа хизматининг назоратида юргани ҳақидаги масалани кўтарди.

«Бу давлатнинг бюджетига анча зарар қилади: биринчидан, шунча одамни қўриқчи билан таъминлаш, йўлларни тўсиш ва эрталабки тирбандликлар. Бундан воз кечиш вақти келди», — деди Бекешев.

Бекешевнинг таклифини депутат Аали Карашев қўллаб, бу таклифни қонунда кўрсатилган тартибда киритиш керак деб қўшимча қилди.

Кейин Бекешев президентнинг парламентдаги вакили Анарбек Калматовга мурожаат қилди.

«Ҳозир минкабнинг бошчиси президентнинг оддий ёрдамчиси, бироқ уни аввалги бош вазирдай қўриқчи билан юриши нимаси?» — деди депутат.

Калматов ҳозирда эски қонун ишлаётгани сабаб шундай бўляпти деб тушунтирди. Бироқ «Министрлар кабинети ҳақидаги» янги қонун қабул қилингандан кейин мазкур масала қаралади.