Қирғизистонда 5-октябрга кўра коронавируснинг 69 янги ҳолати аниқланиб, икки бемор вафот этди. Касалликдан 84 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 32;
- Чуй вилоятида — 21;
- Иссиқкўл вилоятида — 9;
- Жалолобод вилоятида — 6;
- Талас вилоятида — 1;
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 852га етди. Ўлка бўйича 173 622 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 610 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 451 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганларнинг сони — 684.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 5-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4 437 одам, иккинчи дозасини 4 833 киши олди.