Охирги суткада COVID-19 юқтирган 2 киши вафот этди, янги 59 ҳолат қайд қилинди

392

Республика штаби 27-сентябрга кўра охирги суткада коронавирус юқтирган 2 киши вафот этганини маълум килди. Қирғизистонда касалликдан 2 602 киши кўз юмган.

Шунингдек, COVID-19нинг янги 59 ҳолати аниқланди — Бишкек шаҳрида — 33, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида — тўққизтадан, Жалолобод ва Норин вилоятларида — тўрттадан. Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 178 317га етди.

Бундан ташқари, охирги суткада 64 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 172 912 киши касалликни енгди. Шифохоналарда 491 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса даволанганлар сони — 834.

Бир суткада умумий 1 745 киши эмланди. Республика штабининг маълумотига бўйича, 27-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 803 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 730 мингдан ортиқ.