«Толубай» тижорий банкининг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Алмаз Сарибаев ТИЗО-1да очлик эълон қилгандан бери бир ҳафта ўтди. Унинг отаси Айилчи Сарибаев «Азаттык»қа билдириб, 24-сентябрда тиббиёт ходимлари ўғлини текшириб, очликни тўхтатишни маслаҳат берганини айтиб берди.
Ҳақиқатчи институтидан маълумотни тасдиқлаб, Сарибаев бундай ҳаракати билан норозилигини билдирмоқда деб таъкидлашди.
«Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши
Бунгача ижтимоий тармоқларга «Курсан Асанов, Жанар Акаев ва бошқалар ҳукуматни босиб оламиз деб сўзлашганидан қисқача парча» деган аудио ёзув тарқалган. Унда эҳтимол Асанов билан Сарибаев «тартибсизлик уюштириш» ҳақида сўзлашуви ёзилган деб айтилади.
Аудиони таҳлил қилган ёзувда Курсан Асанов «Жанар Акаев ундан қурол-яроқ борми деб сўрагани ва ҳукуматни босиб олиш зарур бўлса, болалар тайёр турганини айтган» дейилади. Бироқ овозларнинг сифати жуда ночор бўлгани учун овозларни ажратиш ҳам, гапларни тушуниш ҳам қийин.
Шу билан бирга интернетда бир қанча маданият арбобларининг айрим сиёсатчилар 17-сентябрда «100 минг киши иштирокида митинг ўтказиб, ҳукуматни куч билан олишга» тайёрланаётганини айтиб, президент Садир Жапаровга мурожаат қилган хати тарқалган.
15-сентябрда хатда номи тилга олинган сиёсатчиларнинг деярлик бари сўроқ қилинган. Курсан Асанов ва Алмаз Сарибаев 14-сентябрда сўроқ қилингандан кейин қўлга олинган. Асанов ҳам, Сарибаев ҳам уларга қўйилган айбни тан олишмаган. Суд Асановни ўта хавфли жиноятчилар жазо ўтаган ТИЗО-50га икки ойга қамаган.
Хатни ёзган маданий арбоблар унинг маъноси ўзгартирилиб, биринчи саҳифаси ўзгартирилганини айтишган. Уларнинг айтишича, хатнинг асл нусхасида сиёсатчиларнинг номи ёзилмаган.
17-сентябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари Ала-Тоо майдонида «сиёсий тутқунларга» бағишланган бадиий-норозилик акциясини уюштирди. Унга юзга яқин одам қатнашиб, акцияда Атамбаевнинг қизи Алия Шагиеванинг сурат кўргазмаси бўлиб ўтди.