Қирғизистонда 23-сентябрга кўра коронавируснинг 95 янги ҳолати рўйхатга олинди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
- Бишкек шаҳрида — 44;
- Чуй вилоятида — 20;
- Иссиқкўл вилоятида — 12;
- Талас вилоятида — 4;
- Жалолобод вилоятида — 4;
- Норин вилоятида — 4;
- Баткен вилоятида — 3;
- Ўш вилояти — 2;
- Ўш шаҳри — 2.
Охирги суткада 96 бемор коронавирусдан соғайди. Коронавирус юқтирганлар орасида вафот этганлар йўқ.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 178 036га етди. Ўлка бўйича 172 565 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери касалликдан умумий 2 595 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 553 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса — 850.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 23-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6 609 одам, иккинчи дозасини 5 991 одам олди.