ОАВ: Орхан Инанди Туркиянинг фуқаролигидан бош тортиш аризасини ёзди

397
Орхан Инанди

Туркиянинг махсус разведка хизмати томонидан Қирғизистондан ўғирлаб кетилган «Сапат» билим беиш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди Туркиянинг фуқаролигидан воз кечишга ариза ёзди. Бу ҳақда 16-сентябрда Анқара шаҳридаги суд мажлисида билдирди.

Туркиянинг En Son Haber маълумот агентлиги Инандининг ишини Анқара шаҳрининг Олий суди қараётганини ёзди. У суд мажлисига турмадан видео конференция орқали қатнашди.

«Инанди Қирғизистон фуқароси эканини ва Туркиянинг фуқаролигидан бош тортишга ариза берганини таъкидлаб, уни жиноий жавобгарликка тортишга асос йўқлигини айтди», — деб ёзилади маълумотда.

Шунингдек, Орхан Инанди қўли уч жойидан сингани сабаб судга тайёргарлик кўриш учун қўшимча муддат беришни талаб қилди.

Суд Инандини қамоққа олишни давом эттириш қарори билан ҳимояланишга тайёргарлик кўришга вақт бериб, суд мажлисини 23-ноябргача жилдирди.

Инандининг қўш фуқаролиги

Бишкек ШИИБнинг тергов хизмати судгача текширув асосида Орхана Инанди қўш фуқароликка эга эканини аниқлаган. Инанди 2012-йили Қириғизистон фуқаролигини олганидан ташқари, мужжати 2024-йилнинг 23-сентябрида тугайдиган Туркия Республикасининг паспортидан фойдаланиб юргани маълум бўлган.

Инандининг адвокати Таалайгул Токтакунова унинг Туркияда олган паспорти яроқсизлигини билдирган.

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев эса «Орхан Инанди бошқа давлатга қилган террор жинояти учун жавоб бермоқда» деб таъкидлаб, уни қирғиз фуқаролари билан солиштирмасликка чақирган.

Бироқ юристлар қирғизистонликларга қўш фуқаролик у давлат ходими бўлмаса рухсат берилганини таъкидлашади. Шунингдек, Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси бўлганда ҳам уни ўз давлатига ўтказиб бериш учун махсус суднинг қарори бўлиши кераклигини айтишади.

Айрим юристлар Орхан Инандини Туркияга етказилганини Қирғизистоннинг Конституцияси ва Жиноят-процессуал кодексига* қарши деб ҳисоблашади.

*Конституциянинг 51-моддасида қирғиз фуқароси «республиканинг чегарасидан четга чиқарилмайди ёки бошқа мамлакатга ўтказиб берилмайди» деб кўрсатилган. Жиноят-процессуал кодексида 524-моддасида чет ўлканинг Қирғизистон фуқаросини жавобгарликка тортиш учун ўтказиб бериш илтимоси қаноатлантирилмайди деб ёзилган.

Орхан Инандининг ўғирланиши

Орхан Инанди шу йилнинг 31-майида Бишкекдаги ўзи яшаган уйи яқинидан ўғирланган. У деярлик бир ой бедарак бўлиб, кейин 6-июлда Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган Инанди террорчиларга қарши операция асосида ўлкага олиб келинганини билдирган.

Унинг айтишича, Туркиянинг миллий разведка хизмати (МРХ) «террористик ташкилотнинг юқори мансабдор аъзосини» ушлаб, Туркияга олиб келган. Шунингдек, у махсус операция асосида Туркияга 100дан ортиқ одам келтирилганини билдирган.

Орхан Инанди

Қирғизистон ҳукумати Эрдоганнинг билдирувига 6 июль куни муносабат билдирган. Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доганга нота топшириб, қирғиз фуқаросини қайтаришга чақирган.

Элчи бунга жавоб қилиб, Инанди Туркниянинг фуқароси эканини айтган. Шунингдек, Туркия томон мазкур операцияни Қирғизистон ўтказилганини айтмаганини таъкидлаган.

Кейинчалик Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз мижозининг кўрсатмасига таяниб, у Бишкекда қирғиз миллатидаги уч киши томонидан ўғирланганини айтган.

Йилмазнинг айтишича, Инандини 1-июнга ўтар кечаси ўғирлаган одамлар унинг кўзларини боғлаб, машина билан беш-олти соатлик йўл билан номаълум томонга олиб боришган. Эртаси куни у учоқ орқали Туркияга етказилган.

Туркиянинг ОАВлари Инанди «ФЕТОнинг Марказий Осиёдаги менежери эканини тан олди» деган маълумотлар тарқатишган. Бироқ Инандининг адвокати Инанди ўзини Қирғизистондаги фаолияти ҳақида айтиб берганини билдириб, айбини тан олмаганини айтган.

6-августда Туркиянинг қамоғида Инандининг қўлига операция қилинган. Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз Қирғизистондан ўғирланганда Инандининг қўлини синдиришганини билдирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов