МХДҚ: Centerra ва «Қумтўр Голд Компани»нинг собиқ етакчиларига қидирув эълон қилинди

384

Миллий хавфсизлик давлат хизматининг матбуот хизмати Қумтўр конини қазишдаги коррупцияга боғлиқ текширув ишлари давом этаётганини билдирди.

МХДҚнинг маълумотига қараганда, тергов вақтида Канаданинг Centerra Gold Inc ва «Кумтөр Голд Компани» ишхоналарининг топ-менежерлари 2013-йили декабрда 200 млн долларни ўзлаштиришга алоқаси борлигини тасдиқлаган «инкор қилиб бўлмас далиллар» олинган.

«Компаниянинг раҳбарлари “Кумтөр Голд Компани”нинг топ-менежменти билан махфий келишиб, компаниядан 200 млн доллар маблағни қалбақи қарз сиқатида чиқариб кетган. кейин бу пулни дивидент қатори ҳисобдан чиқарган», — деб билдиришди МХДҚдан.

Мазкур факт бўйича тергов Centerra Gold Inc. Компаниясининг собиқ президентлари Ян Аткинсонни, «Кумтор Голд Компани» бошқармаси бошчиси ва президенти Макл Фишер билан Андрей Сазановни ҳамда «Кумтор Оперейтинг Компани»нинг молия бўйича вице-президенти Жон Сютерни сиртдан жиноий жавобгарликка тортиб, қидирувга берди.

Қумтўр конига боғлиқ текширувлар

Қумтўр атрофидаги можаро ҳукумат Тенгиз Бўлтурукни «Кумтор» компаниясини вақтинча четдан бошқарувчи қилиб тайинлагандан кейин давом этмоқда.

МХДҚ «Кумтор»даги коррупцияга боғлиқ иш бўйича текширувни бошлаб, кейин бир қанча собиқ ва амалдаги амалдорларни коррупцияда гумон қилиб қўлга олган.

Бундан ташқари, қирғиз ҳукумати билан Канаданинг Centerra Gold Inc. Компанияси ўртасида суд давом этмоқда.

Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари — «Қумтўр Голд Компани» (КГК) ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» (КОК) 25 августда Нью-Йоркнинг жанубий округини банкрот ишлари бўйича судига мурожаат қилишди. Улар «Қумтўр олтин конини ноқонуний босиб олгани учун» Қирғизистон ҳукуматини жавобгарликка тортишни сўраган.

Centerra компаниясининг адвокатлари жарима миқдорини кунига бир миллион доллар деб баҳолашган.Шунингдек, ҳужжатда Қирғизистон суднинг қарорини бузаётгани ва КГК билан КОКни уларга АҚШнинг банкротга учратиш ҳақидаги кодекси таъминлаган ҳимоядан маҳрум қилгани айтилган.

Айбдан ташқари, даъво аризасида Қирғизистон ҳукуматининг ишни қисқартириш ҳаракатларини тақиқлаш илтимоси бор. Шу билан бирга аризада «Қумтўр»ни вақтинча сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурукнинг ваколатларини ва Қирғизистонда ўтаётган суд текширувларини тўхтатиш талаби ҳам бор.

15-сентябрда Нью-Йоркнинг банкрот ишлари бўйича суди Centerra Gold Inc’нинг адвокатларини Қумтўр кони бўйича даъвосини кўриб чиқиб, Қирғизистон ҳукуматига санкция қўллашдан бош тортган. Бироқ кон атрофидаги судлар бу билан тугамайди. Нью-Йорк судидаги йиғин октябрда давом этади.