Нью-Йорк суди Centerra’нинг қирғиз ҳукуматини жаримага тортиш даъвосини рад этди

409

15-сентябрда Нью-Йоркнинг банкрот ишлари бўйича суди Centerra Gold Inc’нинг адвокатларини Қумтўр кони бўйича даъвосини кўриб чиқиб, Қирғизистон ҳукуматига санкция қўллашдан бош тортди. Бу ҳақда ҳозирда ҳукумат сиртдан бошқараётган «Қумтўр Голд Компани»га (КГК) таяниб, Tazabek нашри ёзди.

Судья амалдаги қирғиз ҳукуматининг ҳаракати суднинг «автоматик турда тўхтатиб туриш» ҳақидаги аввалги буйруғини бузмаганини таъкидлаган.

«Вақтинча четдан бошқарувни давом этиши бу — статус-кво, Қирғиз Республикасининг судлари томонидан ҳужжатларни кейинга қолдириш ёки сўраш қарори ишнинг асосига боғлиқ бўлгани учун, жиноий текширувлар тегишли ўзгачаликларга тўғри келгани сабаб ва шартнома бузилгани ҳақида тахминлар амалда аввал Нью-Йорк суди киритган автоматик турда четдан бошқаришни тўхтатувчи қонунбузарликка олиб келмаган», — деб билдирган КГК.

Centerra қандай илтимос билан чиққан?

Centerra Gold компаниясининг филиал ишхоналари — «Қумтўр Голд Компани» (КГК) ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» (КОК) 25 августда Нью-Йоркнинг жанубий округини банкрот ишлари бўйича судига мурожаат қилишди. Улар «Қумтўр олтин конини ноқонуний босиб олгани учун» Қирғизистон ҳукуматини жавобгарликка тортишни сўраган.

Centerra компаниясининг адвокатлари жарима миқдорини кунига бир миллион доллар деб баҳолашган.

Шунингдек, ҳужжатда Қирғизистон суднинг қарорини бузаётгани ва КГК билан КОКни уларга АҚШнинг банкротга учратиш ҳақидаги кодекси таъминлаган ҳимоядан маҳрум қилгани айтилган.

Айбдан ташқари, даъво аризасида Қирғизистон ҳукуматининг ишни қисқартириш ҳаракатларини тақиқлаш илтимоси бор. Шу билан бирга аризада «Қумтўр»ни вақтинча сиртдан бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурукнинг ваколатларини ва Қирғизистонда ўтаётган суд текширувларини тўхтатиш талаби ҳам бор.

Бироқ кон атрофидаги судлар бу билан тугамайди. Нью-Йорк судидаги йиғин октябрда давом этади.

Банкрот қилиш бўйича суд

1 июнда Centerraнинг филиал ишхоналари «Қумтўр Голд Компани» ва «Қумтўр Оперейтинг Компани» банкрот бўлиш жараёнини* бошлаш учун Нью-Йоркнинг жанубий округидаги банкрот иши бўйича судига мурожаат қилишган.

Ариза Қирғизистон ҳукумати экология бузилишлари ва янги қонунбузарликлар учун Қумтўрда ташқи бошқарув киритгандан кейин берилган. Centerra қирғиз ҳукуматининг ҳаракатини «ёлғон ва одамларнинг адаштирган маълумотлар асосида қонга бўлган назоратни тортиб олиш» деб баҳолайди.

Нью-Йоркнинг жанубий округининг банкрот ишлари бўйича суди 19 июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўр»ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқиб, уни муҳокама қилишдан вақтинча бош тортган.

Нью-Йоркнинг жанубий округини банкрот ишлари бўйича суди 19-июлда Канаданинг Centerra Gold Inc. Компаниясининг «Қумтўр»ни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги илтимосини қараб, уни вақтинча муҳокама қилишдан бош тортган.