Энергетика вазирлиги: Электр учун янги тарифлар октябрдан ишлай бошлайди

374

Энергетика ва енгил саноат вазирининг ўринбосари Тилек Айталиев 14-сентябрда матбуот анжуманида аҳоли электр энергияси учун квитанцияларни янги тариф бўйича ҳисобини октябрь ойида ола бошлашини билдирди.

Айталиев тариф сиёсати бир неча марта муҳокама қилинганини, ҳозирда тарифларни ошириш бўйича ҳужжатлар президент маъмуриятининг муҳокамасида эканини айтди.

«Бизнинг маълумотга қараганда, ҳужжат кучга кирса, шу йилнинг октябрида амал қилинади», — деб аниқлик киритади энергетика ва енгил саноат вазирининг ўринбосари.

Электр энергиясининг тарифини ошириш

Электр энергиясига бўлган тарифни қайта кўриб чиқиш кераклигини амалдаги ҳукуматдагиларнинг орасидаг биринчи Садир Жапаров ўзи айтган.

Ҳозирда абонентлар агар ойига 700 кВт/соатгача фойдаланса 1 кВт/соати учун 77 тийиндан тўлашади. Бу чекловдан ошганда ҳар бир киловатт учун улар 2 сом 16 тийиндан тўлашади.

Апрелда президент энергетика тармоғида кризисдан чиқиш учун электр энергиясининг тарифини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтган. Жапаровнинг таклифи бўйича абонентларни уч категорияга бўлиш таклиф қилинган: кам таъминланган, тоғли туманлар ва яшаш шароити яхши турғунлар.

Кейин энергетика ва енгил саноат вазири Доскул Бекмурзаев 2021-йили электр энергиясига бўлган нарх ўзгармаслигини билдирган. Бунгача энергетика вазирлиги 1-сентябрдан бошлаб янги тариф киритишни режалаштирган эди.

Бироқ 23-июлда энергетика вазирлиги фуқаролар билан депутатлардан келган кўплаган мурожаатлар бўйича «Электр энергияси 2021-2025-йилларга ўрта муддатли тариф сиёсати» ҳақидаги қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиққанини хабар қилган.

Бу лойиҳада фуқароларнинг фикри ҳисобга олиниб, ҳозирда абонентлар учун тарифларни ошириш таклиф қилинмаган.

Электр энергиясига бўлган тариф сиёсатининг янги лойиҳасида муассаса қуйидагиларни таклиф қилди:

  • оддий истеъмолчилар учун тарифларни ҳозирги даражада сақлаш — 1 кВт/с учун 77 тийиндан;
  • ойига 700 кВт/соатдан ошиқ фойдаланган вақтда тариф 2,16 сом/кВт соатни тузади;
  • баланд тоғли ва етиш қийин бўлган ҳудудларда ҳам йилига 1 кВт соат учун 77 тийин тўланади, чеклов бўлмайди.

Бироқ енгил саноат тармоқлари учун вазирлик тарифларни ошириш таклифидан бош тортмади.

Қирғизистондаги энергетика инқирози

Ўлкада электр энергияси танқис бўлишини 2020-йилнинг августида собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ҳам айтган. Лекин собиқ ҳукумат аҳолини электр энергиясидан фойдаланишига чеклов киритмаслигини ваъда қилган.

2020 йили Қирғизистон Тоқтоғул сув омборида сув камлиги сабаб Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга мажбур бўлган.

Бироқ, 2020-йили октябрда ўлкада ҳукумат алмашиб, совуқ тушганда ёруғлик барибир ўчирилиши маълум бўлган: олдин электр тизимига бўлган босим кўплигидан автоматик равишда свет ўчиб турган.

Миллий энергохолдинг қирғизистонликларни электр энергиясини тежаб, уйларни иситиш учун газ ва кўмирдан фойдаланишга чақирган.

Бундан ташқари, Қирғизистон қўшни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан электр энергиясини сотиб олишни давом эттирмоқда.