Энергетика ва енгил саноат вазирлиги «Қирғиз Республикасида ер хазинасидан фойдаланиш масалалари ҳақидаги» қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.
Қонун лойиҳаси «эскирган меъёрларни, ички ва ҳуқуқий қарама-қаршиликларни» четлаб, «ер хазинасидан фойдаланиш муҳитини изга солишни» кўзлайди.
Ер хазинасидан фойдаланиш масалалари ҳақидаги қонунинг янги лойиҳаси радиоактив қолдиқ сақловчи жойларни, уран ва торий конларини ишлатишга рухсат беради.
«Қирғиз Республикаси ҳудудида бундай ишларни 100 фоиз давлат улуши бор хўжалик субъектлари ва давлат ишхоналари амалга оширишини қўшмаганда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан уранни, торий конларини (уран, торийни қазиб олиш) геологик текширув ва ишлатиш, шунингдек, радиоактив қолдиқ сақловчи жойларни, кон қолдиқларини ишлатишни тақиқлайди», — деб таъкидланади қонун лойиҳасида.
Ҳозирда бундай фаолиятга Қирғизистонда қолдиқ сақловчи жойлар билан тоғ-кон уюмларини рекультивациялаш, сақлаш ва чиқиндиларни кўмишга боғлиқ ишларни қўмишда умуман тақиқланган.
Бироқ қонун лойиҳасининг маълумотида у «амалдаги қонун меъёрларига қарши бўлмайди» деб айтилади. Шунингдек, ҳужжат «ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, гендер, экологик, коррупция оқибатларига олиб келмайди» деб таъкидлади.
Қазиш ишларини олиб боришга «100-фоиз давлат улуши бор хўжалик субъектлар ва давлат ишхоналари» ҳақли. Улар «бундай ишларни инвестор билан қўшма корхона тузиш орқали» қила олади.
Қирғизистон ҳудудига «уран бор ва торий бор хом ашё моддалари билан қолдиқларни» киритиш аввалгидай тақиқланади.
Уран қазиш тақиқи
Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков 2019-йили декабрда уран, торий, радиоактив қолдиқ сақловчи жойлар билан тоғ-кон уюмларини ишлатишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолаган.
Тақиқнинг мақсади — аҳолининг соғлигини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни сақлаш ва экология хавфсизлигини таъминлаш.
Қонун 2019-йили баҳорда уран қазишга қарши митинглар ўтгандан кейин қабул қилинган. Бишкек ва Иссиқкўлда одамлар Иссиқкўл вилоятида «ЮрАзия» компанияси олиб борган геологик разведкага қарши бўлишган. Ишхона Таш-Булак конида уран қазишни кўзлаган, бироқ митинглардан кейин ҳукумат компаниянинг лицензиясини тўхтатган.
Кейин Factcheck.kg’нинг журналистлари «уран можароси» WhatsApp мессенжери орқали оммавий маълумот тарқатилгандан кейин 17-апрель куни кечда бошлаб, депутатлар ҳукуматга Қирғизистонда уран конларини ўрганиш, излаш ва ишлатишни тақиқлашни топширишгандан кейин 2-майда тугаганини аниқлашган.
Шунга қарамай, 2019-йили октябрда халқ вакиллари уран, торий конлари чиққан жойларни излаш ва ишлатиш мақсадида ер хазинасини геологик текшириш билан боғлиқ ишларни тақиқлаган қонунни муҳокамага олиб чиқиб, уни қабул қилишган.
Қирғизистоннинг ер хазинаси ҳақидаги янги қонунлари
Ер хазинаси ҳақидаги кодексга тузатишлар президент Садир Жапаровнинг «Қирғиз Республикасини кон қазиш тармоғини ислоҳ қилиш масалалари ҳақидаги» бешинчи фармонини амалга ошириш учун ишлаб чиқилди.
Давлат раҳбари бу фармонида келажакдаги янги «Кон кодексига» қандай меъёрлар кириши кераклигига тўхталди. Масалан, президентнгинг фармони бўйича давлат аҳамиятидаги ер хазинасининг участкаларини ишлатишга имкониятни устав капиталида давлатнинг иштироки 100% бўлган миллий кон қазувчи компаниялар олади.
Жапаровнинг фикрича янги Кодекс 2021-йилнинг 1-июлигача ишлаб чиқилиши керак эди. Энергетика ва енгил саноат вазирлиги биринчи таҳририни июнда тайёрлаган, бироқ унда давлат органлари ва бизнес-жамоатчилик томонидан кўплаган огоҳлантиришлар билан таклифлар айтилган.
Кодекс ишланиб, ер хазинасидан фойдаланиш ҳақидаги қонун лойиҳаси тайёрланаётганда минкаб ер хазинасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришнинг янги тартибини қабул қилди. Унга кўра, 100% давлат улуши бор енгил саноат ишхоналарига геологик текширув ва танлов ва акцион участкаларда кон қазиш учун лицензия олиш осонлашди.
Материални тайёрлаганлар: Мундузбек Каликов, Елена Короткова