COVID-19: Охирги суткада тўрт бемор вафот этиб, 126 янги ҳолат қайд этилди

303
Бишкек, 2020-йилнинг июль ойи. Сурат: Владимир Воронин/AP

Қирғизистонда 5-сентябрга кўра коронавируснинг 126 янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 46;
  • Иссиқкўл вилоятида — 38;
  • Чуй вилоятида — 25;
  • Талас вилоятида — 10;
  • Баткен вилоятида — 12;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Норин вилоятида — 2.

Охирги суткада 127 бемор коронавирусдан соғайди. Бундан ташқари, бир суткада коронавирус юқтирган тўрт бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 176 минг 473га етди. Ўлка бўйича 170 минг 523 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери умумий 2 550 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 875 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 1 072.

Республика штабининг маълумоти бўйича, 5-сентябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 3 344 одам, иккинчи дозасини 6 068 одам олди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов