Ҳомиладор аёлга қизиган темир босган. 15 йилга ҳукм қилинган гумондор ҳукмдан норози

406

Жалолободдаги «Адилеттуулук» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Новкен туман суди 28 ёшдаги фуқарони 15 йилга озодликдан маҳрум қилганини билдирди.

Жавобгар ҳомиладор аёлини қийноққа солиб, танасига юрак шаклидаги қизиган темир босиб, куч ишлатиб уят видеоларга олган. Агар масхаралаганини айтиб шикоят қиладиган бўлса, интернетга чиқаришини айтган. У бошқа эркак билан муносабатда бўладиган бўлса, ўлдиришини айтиб қўрқитган.

«Бир марта аёлни бошига урган, у йиқилганда қўлини орқасига қайриб, скотч билан боғлаган. Шундан сўнг устига миниб, олдиндан тайёрлаб қўйилган иситилган сим билан курагига “И” ҳарфини босиб, ёнбошига юрак шаклидаги муҳрни босган. Ҳудди шу юракни аёлнинг жинсий аъзосини устига ҳам босган. Зўравонликка учраган аёл ҳомиладор бўлган», — деб билдиришти ҳуқуқ ҳимоячилари.

Айбланувчига беш модда билан айб қўйилди:

  • «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари»;
  • «Қийноқ»;
  • «Ноқонуний турда озодликдан маҳрум қилиш»;
  • «Одамнинг шахсий ҳаётини даҳлсизлигини бузиш»;
  • «Бебошлик».

Ҳуқуқ ҳимоячилари тергов ишларидан қаноатланган ва суд ҳукмига рози, зўравонилк қилган одам эса норози — у ҳукмдан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Охирги бир неча йилда Қирғизистонда йилига 7000га яқин оилавий зўравонлик факти рўйхатга олинмоқда. Зўравонни жазолаш жуда қийин, жабрланган аёллар қайси вақт бўлмасин ўлимга дучор бўлиши мумкин. Қолаверса, қийнаб ўлдириш факти доим «Одам ўлдириш» моддаси билан жазоланмайди. Жиноят кодексида «Эҳтиётсизлик сабаб одам ўлдириш», «Танага оғир зарар етказиш» деган, агар воқеа одам ўлдириш билан тугаса «Ўзини-ўзи ўлдиришга етказиш» деган моддалар бор.

Қирғизистонда оилавий зўравонлик бўйича рўйхатга олинган фактларнинг сони ортмоқда, бироқ рўйхатга олинмаган ҳолатлар эса бундан кўп. Сабаби жабрланувчиларнинг бари милицияга мурожаат қилишга тайёр эмас.

Бундан ташқари, оиладаги агрессорни жазолаш жуда қийин — кўп ишлар маъмурий жавобгарликка тўғри келганидан, айбдор жарима ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан қутилиб кетади. Шунингдек, зўравон ўзини жазосиз эканини ҳис қилиб, оилавий зўравонилкни давом эттираверади.

Ўрта ҳисоб билан 10 йил ичида зўравонликда айбдор деб топилганларнинг 96 фоизи — эркаклар, уларнинг кўпи аёлларини урган эрлар бўлиб ҳисобланади.

5 зўравонликнинг 4 ҳолатида агрессорлар маст ҳолда бўлган ва уларнинг кўпи — ишсизлар.

Ўлкадаги аёлларнинг кўпчилиги — 83% — камида бир марта бўлса ҳам оилада руҳий, жисмоний ёки жинсий зўравонликка учраган. Бу ҳақда Кризистик марказлари ассоциациясининг таҳлилида айтилади.

Оилада калтакланган вақтда нима қилиш керак?

Агар сиз уйингизда доим калтаклансангиз ёки қариндошларингиз, дўстларингиз билан бўлган шундай воқеани билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақидаги қонунга мувофиқ, милицияга мурожаат қилиш керак. Улар сизнинг мурожаатингизни рўйхатга олиб, жабрланувчини ҳимоя қилиш ордерини беришга мажбур. Қонун қуйидагича ишлайди:

Диний лидерлар ― мусулмонлар, православ христианлар, протестантлар, католиклар, бахайилар ва теңирчилер ― оилавий зўравонлик ва унинг оқибатлари билан ўз жамоатларида курашиб келишади.