Грек-рим кураши бўйича қирғиз полвони Акжол Махмудовнинг Токио олимпиадасида кийган трикоси аукционда 6 500 АҚШ долларга сотилди. 19 500 долларни ким ошди савдосининг бошқа қатнашчилари йиғиб беришди. Сабаби спортчи йиғилган маблағ хайрияга сарфланишини билдирган.
Ким ошди савдосининг натижаси ҳақида полвон 25-августда инстаграмм саҳифасида маълум қилди. Тадбир Иссиқкўлда GAMMA форумида бўлган. Триконинг дастлабки баҳоси 50 АҚШ доллари бўлган. Спортчи трикони аукционга 20-августда қўйиб, ким ошди савдоси ўн кун давом этишини билдирган.
Ким ошди савдосидан сўнг Махмудов журналистларга интревью бериб, маблағнинг 60%ни 2 ёшдаги Аруузатни даволанишига сарфланишини билдирди. Унинг айтишича, спортчи «гиламда курашса, Аруузат ҳаёт учун курашмоқда».
«Кўпдан бери кўриб, четда қараб турганман. Менда ҳозир ёрдам беришга имкон пайдо бўлгани сабаб Аруузатга 60%ни бераман дедим. Қолган 30% хайрияга ва 10%ни жониворларни сақлаб қолиш учун курашаётган фондга сарфлайман», — деган Махмудов.
*Аруузатга умуртқа поғонаси мушакларининг атрофияси деган ташхис қўйилган. Аруузатнинг ота-онаси қизи бу касалликка чалинганини ўтган йилнинг ноябрида билишган. Аруузатнинг даволанишига керакли маблағ йиғилмаса, у секин-асталик билан кўриш, ҳаракат, ютиш, ҳатто нафас олиш имконидан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Бунинг учун Аруузат дунёдаги энг қиммат «Золгенсма» инекциясини олиши керак. Унинг баҳоси 195 млн сомдан ортиқ.
Мазкур дорини сотиб олиш учун Аруузатнинг ота-онаси катта хайрия кампаниясини бошлаган. 25-августга кўра Аруузатнинг даволанишига 89 млн сомдан ортиқ пул йиғилган.
Акжол Махмудов — 22 ёшда. У Токио олимпиадасида грек-рим кураши бўйича кумуш медал олган. Бундан ташқари, Махмудов Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби.
23-августда «Ала-Арча» давлат резиденциясида Олимпиада ўйинларига қатнашган спортчиларни ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтган. Унда Махмудовга иккинчи даражадаги «Манас» ордени, 10 млн сом ва Toyota RAV4 русумидаги машина берилган.