Иқтисод ва молия вазирлиги «Бизнесни текширишга ҳуқуқи бор ваколатли органларнинг рўйхатини маъқуллаш ҳақидаги» қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Муассасаларнинг рўйхатидан ИИВ чиқарилгани маълум бўлди.
Бунгача Иқтисод ва молия вазирлигининг раҳбари Акилбек Жапаров ҳудудий нозирларга тадбиркорларни текширишга ҳуқуқ берган ташаббусни кўтарган. Шундан сўнг вазир ИИВга давлат солиқ хизмати билан биргаликда ҳудудий нозирларга иқтисод тармоғидаги қонунбузарликларни: лицензия, рухсат қоғози ва бошқа — аниқлашга ва олдини олишга ваколатларни бериш ҳақидаги ҳужжатларни тайёрлашни топширган.
Жапаровнинг ташаббуси шов-шувга сабаб бўлган. бунга Антикоррупция тадбиркорлик кенгаши изоҳ бериб, бу коррупция учун янги йўлларни очади деб билдиришган. Кенгашнинг бош котиби Нуруйпа Муканованинг айтишича, ҳудудий нозир бизнесни назорат қилиш ўрнига ўзига ишониб берилган ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаши керак.
Муканова иқтисод вазирининг айтганлари президент Жапаровнинг «коррупцияга қарши ҳаракат қилишда ҳукумат билан фуқаровий жамият ўртасидаги самарали диалогни таъминлаш, бизнесни ривожлантириш, инвестициявий иқлимни яхшилаш, тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва қўллаш механизмларини ривожлантириш» ҳаракатига қарши келаётганини қўшимча қилган.
Кейин президент Садир Жапаров ўзи ҳам экномфиннинг таклифига фикр билдириб, ички ишлар органи ходимлари «тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ҳеч қандай аралашмаслиги кераклигини» билдирган.
Экономфин таклиф қилган рўйхат қандай?
Муассаса таклиф қилган янги рўйхатга тадбиркорларни текширишга ваколат бериш таклиф қилинган 17 турли вазирлик кирган.
Рўйхатга кирди:
- иқтисод ва молия вазирлиги;
- энергетика ва енгил саноат вазирлиги;
- соғлиқни сақлаш вазирлиги;
- қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва сув хўжалиги вазирлиги;
- ФҲВ;
- транспорт ва коммуникациялар вазирлиги;
- Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитаси;
- Архитектура қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги давлат агентлиги.