МБ: Мижознинг банкдаги яширин маълумотини суд қарорисиз олишни муҳокама қилишга ҳали эрта

405

Қирғизистоннинг миллий банки (МБ) Economist.kg нашрига Давлат солиқ хизматининг солиқ кодексига мижозларнинг банк маълумотларини суд қарорисиз олиш ҳақидаги ўзгартиришларга изоҳ берди.

Миллий банк тушунтиришича, бу таклифни муҳокама қилишга ҳали эрта. Шунингдек улар бу таклиф таҳрирланаётган кодекс асосида киритилганини қўшимча қилишди.

Миллий банк янги кодекс лойиҳаси давлат органларининг, жамоатчилик ва миллий ҳамда тижорий банкларнинг вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ тайёрлаётганини таъкидлади.

«Ҳозирда муассасалар аро ишчи гуруҳнинг барча аъзоларининг таклифларини йиғиш ва текшириш ишлари бормоқда. Ишлар тугагандан кейин муассасалар аро ишчи гуруҳ солиқ кодексининг янги таҳририятининг охирги лойиҳасини қонунда белгиланган тартибда таклиф қилишга ва тасдиқлашга тайёрлайди», — деб тушунтирди миллий банкдан.

Янги солиқ кодексига тузатишларни киритиш таклиф қилинаётганини 17-августда Қирғизистоннинг банклар бўйича иттифоқи билдирган. Солиқ кодексига «банкнинг мижозлари ҳақида деярлик барча маълумотни» очиқлашга йўл очган тузатишлар таклиф қилинаётгани айтилган.

ДСК 126-моддасининг бир неча пунктни ўзгартиришни таклиф қилган. Гап асосан тегишли воқеадан кейин уч иш кунида ҳисобларни очиш ёки ёпиш, ҳиссалар, ҳисобларнинг реквизитларини ўзгартирилиши ва солиқ тўловчиларнинг ҳиссаси ҳақидаги маълумотни бериш ҳақида бўлмоқда.

Амалдаги кодексга кўра, солиқ хизмати бу маълумотни суд қароридан кейин олиши мумкин. Муассаса уни суд қарорисиз олишни таклиф қилган.

Солиқ хизмати мижозларнинг ҳисоблари орқали олиб борилган барча операциялар билан ҳисобнинг ҳозирги ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳам суд қарорисиз олишни таклиф қилган.

Солиқ хизматининг таклифига кўра, бу маълумотларни «муҳим сабаб билан сўраса» суд қарорисиз бериш керак. Кодекснинг пунктини солиқ хизмати сўраб оладиган ҳужжатларнинг рўйхати билан ҳам тўлиқлашни айтмоқда.

Бу таклифга депутат Дастан Бекешев реакция қилган. У телеграм-канали орқали бу меъёр ўлка учун хавфли эканини айтган.

«2017-йили шундай ташаббус кўтарилган. Унда биз Акилбек Жапаров билан бирга қарши чиққанмиз. Мен бундай тузатиш бизга керакмас деб ҳисоблайман», — деди Бекешев.