Бишкекда афғон фуқаролари «қочқин» мақомини беришни талаб қилиб митингга чиқишди

387
Сурат: Кундуз Азарбекова/Azattyk

Қирғизистонда яшаган 20га яқин афғон фуқароси 18 августда БМТнинг Бишкекдаги офисини олдига митингга чиқди. Улар Қирғизистонда 22 йилдан бери яшашига қарамай, «қочқин» мақомини ололмаётганини айтишди.

«Биз Афғонистондан қочиб келганмиз. Қирғизистон «қочқин» мақомини бермаган, бизда фақат БМТнинг «қочқин» мандати бор», — деди уларнинг бири.

Афғонлар қирғиз ҳукуматидан ё мақом беришни ёки АҚШ, Канада каби давлатларга чиқаришни талаб қилишди .

Бунгача "қайрилман"лар ва қочқинлар бошқармасининг бошчиси Жипара Мамбетова «Азаттык»қа Қирғизистондаги 73 афғон фуқаросига «қочқин» мақоми берилганини ва яна 67 фуқаронинг аризаси кўриб чиқилаётганини билдирган.

Бундан ташқари, Мамбетова Қирғизистон «миллий манфаатни ҳисобга олиб» Афғонистондаги 1 200 помирлик қирғизни қабул қилишга тайёрлигини айтган.

Қирғизистон 1996 йилдан бери БМТнинг қочқинлар иши бўйича Конвенциясининг аъзоси бўлиб ҳисоблангани учун қочқинларни қабул қилишга мажбур.

15 августда «Толибон» экстремистик ҳаракати Қобулга бостириб кириб, бутун Афғонистонни ўз назоратига олганини маълум қилди. Ўлка Ашраф Ғани «қон тўкилишини олдини олиш мақсадида Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Афғонлар «Толибон»нинг бошқаруви остидаги ҳаётдан ва репрессиядан хавотирланиб, ўлкани ташлаб кетишмоқда. Сабаби толиблар Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача бошқарган вақтда инсон ҳуқуқлари, айниқса аёлларнинг ҳуқуқларини поймол қилиб, одамлар суд ҳукмисиз жазога тортилган.