«2 800 АҚШ доллари». Олайда очиқ қолган машиналардан пул ўғирлаб юрган ўсмир қиз қўлга олинди

353
Сурат: Ўш ОИИБининг матбуот хизмати

Ўш вилоятининг Олай тумани Гулчў қишлоғининг 13 ёшдаги турғуни ўғирликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан 17 августда билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, Олай ТИИБисига март ойидан бошлаб Гулчў қишлоқ ҳудудида машиналардан буюмлар ўғирланаётгани ҳақида аризалар тушган. «Ўғирлик» моддаси билан судгача текширув иши асосида гумондор қатори 8-синфнинг ўқувчиси ушланди.

Ўсмир онаси тайёрлаб берган мантини жамоат жойларида сотиб юриб, бозорда қулфланмай қолган машиналардан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб юрган.

«Ўғирланган пулларнинг энг катта миқдори 2 800 АҚШ доллари бўлган. Пулларнинг бир қисми қизнинг уйидан топилган ва эгаларига қайтариб берилган. Қолган қисми эгаларига қайтарилиш ёки қайтарилмаслиги номаълум. Сабаби қиз камбағал оиладан», — деб билдиришди вилоят милициясидан.

Шунингдек, Ўш ВИИБидан энди ўсмир қизнинг ҳаёти вояга етмаганлар билан ишлаш инспекциясининг ходимлари томонидан назорат қилиниши айтилди.

Шу йилнинг январида Чуй вилоятининг Иссиқ-ота туманида 15 17 ёшдаги ўсмирлар мол ўғирликда гумон қилиш ушланган. Улар 67 ёшдаги қариянинг уйидан икки бош молни ўғирлашган.