МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев фейсбук саҳифасида охирги кунлари ижтимоий тармоқларда тарқалаётган рўйхат бўйича изоҳ берди.
Қўлда ёзилган рўйхатда Ташиев пора олди дейилган одамлар билан ташкилотларнинг номлари кўрсатилган.
«Ҳеч кимдан ҳеч қандай пул олмайман. Бизни номимиздан пул талаб қилган бир қанча жиноий гуруҳларни қўлга олдик — улар қонуний жавобгарликка тортилади. Агар бир одамдан пул олсам, унда бу одамнинг қариндошлари, яқинлари биларди ва айтишарди. Бизнинг барча ҳаракатларимиз давлат манфаатлари учун сарфланади», — деб ёзган Ташиев фейсбук саҳифасига.
Қандай рўйхат?
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ва ОАВда қўлда ёзилган рўйхат тарқала бошлаган. Унда охирги бир неча ойда МХДҚ томонидан қўлга олинган таниқли сиёсатчиларнинг ва бошқа одамларнинг номлари бўлган.
Уларнинг исмларини ёнида Ташиевга пора сифатида берилган пулларнинг миқдори кўрсатилган.
Рўйхатда давлат фойдасига 1 млрд сом тўлаб бериб, МХДҚнинг тергов қамоғидан ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилган депутат Кубаничбек Жумалиев бор. Унинг исмини ёнига 70 млн сом деб ёзилган.
Бу рўйхатда «Қумтўр» иши бўйича қамалган собиқ депутат Исхак Пирматов ҳам бор. Кейин у тергов билан ҳамкорлик қилгани учун ҳеч қаерга чиқмаслик тилхати билан озод қилинган. Унинг исмини ёнида 10 млн сом деб кўрсатилган.