Собиқ мэр Сарибашов: Ўшни тоза сув билан таъминлашга 3,5 млн доллар сарфланади

217
Таалайбек Сарибашов. Сурат: «Клооп»

Ўш шаҳрини тоза сув билан таъминлаш лойиҳасига 3,5 млн доллар сарфланади. Бу ҳақда собиқ мэр Таалайбек Сарибашов 2-августда хизматни топшираётиб билдирди.

«Осиё тараққиёт банки билан сўзлашувлар олиб борилиб, улар яна 3,5 млн доллар ажратишди. 500 минг долларга ишлар бажарилди», — деди Сарибашев.

*Сарибашов бу маблағлар қандай шарт билан берилишини очиқламади. Мэриянинг матбуот  хизматидан бу пуллар қандай шартда берилишини аниқлашга қилган ҳаракатларимиз самарасиз бўлди.

Ўшнинг собиқ мэри ҳозирда Осиё тараққиёт банкидан қолган 3 млн доллар пулни олиш бўйича шартнома Жогорку Кеңешда ратификацияланганинг қўшимча қилди. Унинг айтишича, бу пуллар яқин орада Ўш мэриясига ўтказилади.

«Журналистлар, сизлар ҳам шу келган пулни назорат қилиб, аввалги камчиликлар такрорланмаслиги керак. Бироқ яна бир марта айтиб қўйиш керак, Ўшнинг бу масаласини 100 фоиз ҳал бўлади деган фикрдан олис бўлиш керак [...] Худо хоҳласа яқин орада Ўш шаҳрида тоза сув 80-90 фоиз ҳал бўлади деган ўйдамиз», — деди у.

Ўшнинг собиқ мэри шаҳарни тўлиқ узлуксиз тоза сув билан таъминлаш учун Ўзган туманининг Қуршаб қишлоғидан сув олиб келиш лойиҳаси борлигини, бироқ бунга бир неча миллиард сом кераклигини қўшимча қилди.

Оқбура дарёсини ёмғирдан сақлаш ҳаракатлари

Ўш шаҳрининг яшовчиларини ёмғирдан кейин сувнинг булғаниши қийнаб келади. Кучли ёмғир сабаб Оқбура дарёси лойқаланиб, кўп ҳудудларда сув тўхтаб қолади. Ўш мэрияси бу масалани ҳал қилиш учун бир қанча лойиҳани амалга оширган, бироқ фойдаси бўлмаган.

«Ошшаарсууканал» муниципал ишхонаси етакчисининг ўринбосари Талант Байкишиевнинг айтишича, биринчи марта муниципалитет 2008-2009-йиллари Оқбура дарёсида «Подрусловой водовод» лойиҳасини амалга ошира бошлаган. Унга шаҳар бюджетидан 23 млн сом ажратилгани билан лойиҳа ҳеч қандай самара бермаган.

2010-йилдаги «июнь воқеасидан» кейин Ўш шаҳрини қайта тиклаш дирекцияси «инфильтрация галереяси»* лойиҳасини амалга ошира бошлаган — у Осиё тараққиёт банки томонидан молияланган. Бироқ у бугунги кунда 20-25% ишламоқда.*Инфильтрация галереяси — дарёнинг ўзига ўрнатилувчи сув тақсимлаш жойи. Бу ер олдиндан тозаланган сувни дарёнинг юқори қисмига ўтказилди.

Ҳозирда амалга оширилаётган лойиҳа бўйича тоза сув Оқбура дарёсидан 2 чақирим юқори ердан олинади, аниқроғи сув лойқа сув чиққан жилғадан жилдирилади. Оқбура дарёси Попон сув омборидан эмас, унга қўшилган жилғадан ифлосланади.