Асқар Ақаев Қирғизистонга келди, у МХДҚга етказилди

313

Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган президенти Аскар Акаев 2 августда Бишкекка олиб келинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати «Клооп»нинг журналистига билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, ҳозирда у МХДҚнинг биносида.

“«Қумтўр» кони бўйича жиноий иш асосида унинг иштирокчиси билан керакли тергов ҳаракатлари бормоқда», — деб билдиришди МХДҚдан.

«Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция иши бўйича Акаев бошчилигидаги бир қанча амалдорларга қидирув эълон қилинган.

«Акаев бошқа мансабдор шахсларнинг қаторида 1992 йилдаги «Қумтўр» лойиҳаси бўйича бош шартноманинг асосидаги коррупция, 1994 йилдаги унга ўзгартириш киритиш, шунингдек, 2003 йили «Камеко» компанияси билан асосий шартномани рекструктуризациялаш иши бўйича жиноий жавобгарликка тортилди», — деб билдиришди МХДҚдан.

МХДҚ билдиришича, тергов Аскар Акаев даврида «Қумтўр» лойиҳасини амалга оширишдаги коррупцияга алоқадор айбдор одамларга юридик баҳо берган.

«Шу билан бирга Қирғиз Республикасининг МХДҚ томонидан тергов давомида Акаевни республикага олиб келиш йўли билан жавобгарликка тортиш бўйича тарихий адолатни ўрнатиш учун фаол ишлар олиб борилмоқда», — деб айтилади МХДҚнинг билдирувида.