2-августда коронавируснинг янги 897 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабдан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳрида — 619;
- Чуй вилояти — 66;
- Баткен вилоятида — 55;
- Жалолобод вилоятида — 66;
- Иссиқкўл вилоятида — 54;
- Ўш шаҳрида — 9;
- Ўш вилоятида — 6;
- Норин вилоятида — 14;
- Талас вилоятида — 8.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 164 743га етди.
Охирги суткада 1 316 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 140 039 киши касалликдан соғайди. Шифохоналарда 3 779 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса — 9 913 киши даволанмоқда.
Бундан ташқари, бир суткада Бишкек шаҳрида — беш, Чуй вилоятида — уч, Ўш вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 344 киши вафот этган.
Шунингдек бир кеча-кундузда 11 тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани маълум қилинди. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 6 502га етди, уларнинг орасидан 5 894 ходим соғайди.
Республика штабнинг маълумотига кўра, 2-августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 457 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 116 мингдан ортиқ одам олган.