Жогорку Кенешнинг депутати Жанар Акаев президентнинг депутатларни қабул қилишини «давлат коррупцияси» деб атади. Бу ҳақда Kaktus.media нашри ёзди.
«Эртага депутатлар президентнинг сайлов ҳақидаги қонунини қабул қилиши керак, а бугун бир дастурхонда овқатланишади. Буни қандай тушунса бўлади? Мен кеча давлат раҳбари билан учрашиб, қабул қилишга келмаслигимни айтганман. Бу тадбирга артистлар чақирилибди, йилқи сўйилар экан. Кимнинг пулига ўтказилмоқда?» — деб билдирди Акаев.
Президент маъмуриятининг матбуот хизмати бу бўйича «Клооп»нинг саволини жавобсиз қолдирди.
Акаевнинг айтишича, бундай тадбир олдин бўлмаган. Биргина Алмазбек Атамбаевнинг номидан унинг туғилган куни муносабати билан таклифнома бўлган.
Нашрнинг маълумотига кўра, давлат резиденцияга президент билан учрашувга Жанар Акаевдан бошқа бир қанча депутатлар бормаган. Дастан Бекешев, Рискелди Момбеков, Наталя Никитенко, Абдивахап Нурбаев ва Экмат Байпакбаев ҳам тадбирга қатнашмаган.
Байпакбаев соғлиғи сабаб боролмай қолган, бироқ бундай учрашувлар ўлкага фойда олиб келади деб ҳисоблайди. Бекешев ўша вақтда Хитойга кетган саратон касаллигига йўлиққан англиялик велосипедчи билан учрашгани айтилмоқда.
Президент чой берганда
Жогорку Кенешнинг депутатлари 27 июлда оқ уйнинг биноси олдида автобусларга ўтириб, президент билан учрашиш учун «Ала-Арча» резиденциясига жўнаб кетишган. Депутатларнинг айтишича қайси масалалар муҳокама қилинишини билишмаган.
Сайдулла Нишанов билан Умбўтали Кадиралиев парламентнинг муддати тугаб, урфга айланган чой ичишга кетаётганини айтган.