Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг етаучиси Қамчибек Ташиев Жалолобод вилоятига қарашли Барпи қишлоғига масжид қурди. Масжидга ўтган йилини пневманиядан вафот этган собиқ муфтий Чубақ ҳожи Жалиловнинг номи қўйилди.
Янги масжиднинг очилиш маросимига Жалолобод вилоятининг етакчиси Абсаттар Сиргабаев, Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг етакчиси Тойгонбай Абдикаров, муфтий Замир қори Ракиев, экс-муфтий Максат ҳожи Токтомушев* ва олим Абдишукур ҳожи Нарматов қатнашди. Бундан ташқари, тадбирга Жалиловнинг отаси ҳамда ўғиллари келди.
*Биринчи май туман суди 12-февралда Токтомушевни яшаган еридан бошқа ҳудудга чиқмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарган. Токтомушев «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан очилган судгача терговдаги гумондорлардан бири — ишни МХДҚ тергов қилмоқда.
Ташиев бу масжидни яқинларининг кўмаги билан икки йилда қурганини билдирди. Масжид қурулиши 2019-йили бошланиб, унга капсула қўйиш тадбирига Жалилов ўзи ҳам қатнашган.
«Бугун мана бизни журналистлар тасвирга олишмоқда, ҳозир чиқарса эртадан бошлаб яна айта бошлайди: “мана Ташиев қаердан пул олиб, қандай қилиб қурди” деб [...] Чубақ ҳожи олимимизнинг масжидини қурганда менинг бола-чақаларим, 11 қариндошим, синглим-опаларим, акаларим уларнинг болалари — баримиз хашар билан қилдик», — деди Ташиев.
Аввалроқ МХДҚнинг етакчиси диний арбоблар билан Жалиловнинг юртига, Бозорқўрғон туманидаги Бай-Мундуз қишлоғига борган. У ерда Чубақ хожи Жалиловни хотирлаш тадбири ўтган.
Чубақ ҳожи Жалилов 2020-йили 11-июлга ўтар кечаси коронавирус келтириб чиқарган пневмониядан вафот этган. Ўша вақтда санитар чекловлар бўлганига қарамай уни дафн қилиш маросимида минглаган киши қатнашган.
Жалилов 2010-2012-йилларда муфтий бўлган. Шунингдек у 2020-йилнинг июнига қадар Олимлар кенгашининг аъзоси бўлган.
Жалилов Қуръон оятларини ва хадисларни шарҳлаб, халққа оддий тил билан баён қилиб берган. Унинг фатво чиқаришга ҳам рухсати бор бўлган. Унга мусулмонлар шариатдан ташқари маиший масалалар билан ҳам мурожаат қилиб туришган. Унинг йиғинларига минглаган тингловчилар тўпланиб турган.
Чубақ ҳожининг ютубдаги «Насаат медиа» каналининг ўзида 600 мингдан ортиқ обуначиси бўлганю Унинг фейсбукдаги саҳифасига 58 минг нафарга яқин обуначи ёзилган эди.