Депутат Айбек Осмонов фейсбук саҳифасида президентнинг «атрофидагилардан» норози бўлди.
У «халқнинг ҳозирги яшаша даражасига, ҳукуматни уч марта алмашишига ва ўлка иқтисодининг ачинарли ҳолатига президентнинг атрофидаги одамлар айбдорлигига ишониб боряпман» деб билдирди.
«Нотўғри маълумотларни етказиб, шахсий амбициялари сабаб кимнингдир муваффақиятларини ёқтирмай, ижодкор ёшларнинг халқ учун деб олдига қўйган қадамларини чалиш мақсадида, сенга нисбатан яхши фикрда юрган одамларнинг фикрини ўзгартиришга етишади. [...] Бироқ ўткинчи ҳукуматларнинг тақдири такрорланмаслигини хоҳламаймизми», — деб ёзди у.
Депутат қўшимча қилишича, «ҳозирда ортидан одам қўйиш, таҳдид, адолатсиз ҳаракатлар давом этаётгандай».
Бундан ташқари, Осмонов дастлабки натижа бўйича Ўш шаҳар кенгашига ўтган «Биздин Кыргызстан» партиясини рўйхатидан четлаштириб қўйса ҳам «ҳайрон қолмаслигини» айтди.
«Ўш шаҳрида ўтган сайловдаги халқимизнинг ёрдами билан эришган муваффақиятларимиз айримларга ёқмайди. [...] Ундай бўлса барча партияларга қонун бир хил ишласа яхши бўларди!» — деб сўзини якунлади депутат.
Бироқ депутат партиясининг «муваффақияти» кимга ёқмаётганини ва президентнинг атрофида аниқ кимлардан норози эканини очиқламади.
Осмонов ва у тузган партиялар
Осмонов парламентга шу йилнинг 15 мартида келган. У тузган «Биздин Кыргызстан» партияси 11 июлда Ўш шаҳар кенгашига ўтган қайта сайловда, дастлабки маълумот бўйича — 32,06% билан ғолиб бўлган.
Бундан ташқари, Айбек Осмонов ўтган йили натижаси бекор қилинган парламент сайловида 24 фоиздан ортиқ овозга эга бўлган «Мекеним Кыргызстан» партиясига асос солган.
Бироқ бу партия сайлов вақтида Матраимовларнинг оиласига ва тарафдорларига ўтиб кетган. Ҳозирда партиянинг асосчиси қатори ўн киши кўрсатилган, уни Матраимовларнинг тарафдори, депутат Мирлан Бакиров бошқаради.
Кейинчалик Осмонов «Ыйман Нуру» партиясини тузган, бироқ унинг рўйхатидан ҳам чиқиб, парламент сайловига қатнашишдан бош тортган.
Ўша вақтда «Ыйман Нуру» партиясининг раиси бўлган Чингиз Макешов бунга собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг Осмоновга нисбатан қилган босими сабаб бўлганини айтган.
Депутатнинг ўзи бизнесмен сифатида ҳам маълум. У олдин укаси Нурбек Осмонов билан бирга «Каганат Инвест» холдингига эгалик қилган. Бу холдинг таркибида «Ихлас» («Кыргыз Каганат») қурилиш компанияси, Ўшдаги электромобиль чиқарувчи «Кыргыз унаа курулуш» ва «Кыргыз Текстиль ЛТД» бор.