Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Ахмет Садик Доганга нота топширди. Нота Туркиянинг махсус хизмати қирғиз фуқароси Орхан Инандини қўлга олиб, Туркияга етказиш бўйича операция ўтказгани сабаб берилди.
«Қирғиз томон турк томонни Орхан Инандини Қирғизистонга қайтаришга ва унга халқаро ҳуқуқий қоидалар бўйича муносабатда бўлиши, зўравонлик ва таъқибга йўл берилмаслигини таъминлашга чақирди», — деб берилади ТИВнинг маълумотида.
Бироқ Ахмет Доган ўғирланган Орхан Инанди Туркиянинг фуқароси эканини таъкидлаб, фақат туркиялик деб тан олинишини билдирди. Шунингдек у турк томон Қирғизистон ҳудудида юқоридаги операция ўтказгани ҳақида маълумот бермаганини таъкидлади.
ТИВ Инандини Қирғизистонга қайтаришга ва унинг ҳуқуқларини қирғиз фуқароси қатори ҳимоялаш учун барча ҳаракатларни кўришини қўшимча қилди.
Туркиянинг президенти Режеп Тайип Эрдоган 5-июлда «Сапат» халқаро билим бериш муассасасининг асосчиларидан бири Орхан Инанди қўлга олиниб, Туркияга етказилганини билдирган. Инандини Туркиянинг миллий разведка хизмати махсус операция натижасида ушлаган.
Эрдоган Инандини «ФЕТОнинг Марказий Осиё бўйича бош менежери» қатори сифатлаган. Бироқ бунгача Туркиянинг бошчиси президент Садир Жапаров билан учрашувда Инандини танимаслигини ва «ФЕТОчилар ҳақида билгиси ҳам келмаслигини айтган».
Орхан Инанди 31-майда бедарак йўқолган. «Сапат»нинг ходимлари Инанди йўқолгандан бери уни туркиялик махсус хизмат ўғирлаганини таҳмин қилишган. Бу орада «Сапат»нинг юзлаган битирувчилари ва ходимлари митингга чиқиб, Инандини топишни талаб қилишган.
Ички ишлар вазирлиги бу воқеа бўйича «Одам ўғирлаш» моддаси билан судгача текширув бошлаган. Шунингдек Инанди Интрепол орқали қидирила бошлаган.
Унинг аёли Рейхан Инанди у Туркия элчилигида куч билан ушлаб турилганини айтган. Бироқ элчиликдан бу маълумотни инкор қилишган.
Шу билан бирга туркиялик ОАВлари «ФЕТОнинг Ўрта Осиёдаги имоми Орхан Инанди қўлга олинди» деб ёза бошлашган.
ИИВ Туркия элчилигида тинтув ўтказиш учун ТИВга хат юборган. Бироқ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Айбек Артикбаев Вена конвенциясига таяниб, элчиликларнинг биноларида тинтув ўтказиш тақиқланганини билдирган — бунинг учун Туркия ҳукуматидан рухсат олиш керак.