Жапаров Туркия мудофаа вазири билан учрашди. Қандай масалалар муҳокама қилинди?

361

30 июнда Садир Жапаров Туркиянинг миллий мудофаа вазири Хулуси Акарни қабул қилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди. Томонлар ҳарбий-техника ва хавфсизлик бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Жапаров дипломатик алоқалар тузилгандан бери Қирғизистон билан Туркия «барча тармоқларда ҳамкорлик қилишга мустаҳкам пойдевор қўйишганини» алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, қирғиз-турк муносабатида ҳарбий-техник ҳамкорлик «алоҳида ўрин» эгаллайди.

Президент минтақадаги нотинч вазиятни ва хавфлар ортаётганини ҳисобга олганда, алоҳида Афғонистондаги вазият мураккаблашгани сабаб, ҳарбий- техник ҳамкорлик муҳим ва давр талаби эканини билдирди.

Ўз навбатида миллий мудофаа вазири Хулуси Акар Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоганнинг ҳиссаси билан тилакларини етказди. Унинг айтишича, турк томон ҳозирги барча муаммоларни зудлик билан ҳал қилишга доим тайёр ва Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги билан мунтазам алоқада.

Хулуси Акар ҳарбий ҳамкорлик асосида ҳарбий мутахассисларни ўқитиш ва тайёрлаш масаласи ҳам муҳимлигини қўшимча қилди. У қирғиз томон билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга ва бу бўйича ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

Туркиянинг миллий мудофаа вазири Хулуси Акар бошчилигидаги ҳарбий делегация Қирғизистонга 28 июнда келган. Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, расмий сафар ўлканинг мудофаа вазирликлари орасидаги шартномаларга мувофиқ ўтмоқда.

Делегация келган вақтда президент Жапаров давлатдан ташқарида бўлган, шу сабаб Хулуси Акарни олдин Қирғизистоннинг мудофаа вазири Таалайбек Ўмуралиев қабул қилган. Уларнинг суҳбати ҳарбий, ҳарбий-техник ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажаги бўйича бўлган.

Туркиядан ҳарбий ёрдам

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 9-10 июнда Туркияга бўлган расмий сафари натижасида турк ҳукуматининг Қирғизистонни мудофаа вазирлигига грант асосида ҳарбий-техник ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум бўлган. Таклиф қилинган ёрдамнинг сабаблари айтилган эмас.

Садир Жапаров Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган билан учрашувда Марказий Осиёда ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг қуролли кучларига тез-тез ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш муҳимлигини билдирган.

Жапаровнинг Туркияга бўлган сафари ажойиб бўлган, сабаби учрашув «Сапат» билим бериш мактабларининг президенти Орхан Инандининг* бедарак йўқолиш вақтига тўғри келган.

*Орхан Инанди Туркияда туғилган. Халқаро «Сапат» билим бериш муассасасига асос солган тўрт кишининг бири. У Қирғизистонда 1995 йилдан бери яшайди. 2001 йилдан бошлаб «Сапат» мактабининг президенти сифатида ишлаб келади. У 2021 йилнинг 31 майидан бери бедарак бўлмоқда. 1 июнда маҳаллий милиция барча ҳудудларга йўлланма берган. Судгача текширув бошланган.

Инандини қидиришга Бишкекнинг Октябрь туман ИИВда тергов гуруҳи тузилган. Кейинчалик президент Садир Жапаров МХДҚ билан ИИВга Инандини топиш учун қўшимча кучлар жалб қилишни топширган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига яшаш жойини аниқлаш бўйича тегишли қидирув ишлари олиб боришни топширган.

2 июнда ИИВ «Одам ўғирлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалганини билдирган. Муассаса бу иш бўйича судгача текшириш ишлари ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг назоратида эканини таъкидлаган. 8 июнда ички ишлар вазирининг ўринбосари Нурбек Абдиев Орхан Инанди Интерпол орқали қидирилаётганини билдирган.

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев бедарак йўқолган қирғизистонлик Орхан Инанди ҳақидаги масала президентлар ўртасида кўтарилганини айтган. Унинг айтишича, Жапаров турк касбдошидан бедарак бўлаётган Инанди ҳақида сўраган.

«Режеп Тайип Эрдоган уни танимаслигини, у ҳақда ҳеч қандай маълумоти йўқлигини айтди. Шунингдек Фетхуллах Гуленнинг мухолифат ташкилотининг (ФEТО) тарафдори ҳақида ҳеч нарса эшитгиси келмаслиги ҳақида билдирди», — деб таъкидлаган Султанбаев.

Инандини қидирув бир ойдан бери давом этмоқда, унинг тарафдорлари билан «Себат»нинг битирувчилари митингга чиқиб, ҳукуматдан турк ўқитувчисини қидириш бўйича маълумот беришни талаб қилишади.

Human Rights Watch ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячилари Инандини Туркияда террористик деб ҳисобланган Фетхуллах Гуленнинг ФEТО* жамоат ташкилоти билан алоқаси бор дейилгани учун ўғирлаб кетишганини инкор қилмайди.