Садиқ Шер-Нияз Францияга, Қайрат Осмоналиев Озарбайжонга элчи бўлди

920

Президент Садир Жапаров 24-июнда Қирғизистоннинг чет мамлакатларидаги икки элчисини тайинлади.

Унга кўра, собиқ депутат ва режиссёр Садик Шер-Нияз Қирғизистоннинг Франциядаги маҳсус ва мухтор элчиси бўлиб тайинланди. Шунингдек у ЮНЕСКОдаги Қирғизистоннинг доимий вакили бўлди.

МСКнинг собиқ аъзоси Кайрат Осмоналиев Қирғизистоннинг Озарбайжондаги маҳсус ва мухтор элчиси бўлиб тайинланди.

Садик Шер-Нияз ким?

Садик Шер-Нияз жамоат арбоби ва кинорежиссёр сифатини маълум. У парламентнинг олтинчи чақирилишининг депутати ҳам бўлган. Бундан ташқари, у 2021-йилнинг 10-январида ўтган президентлик сайловига номзодини кўрсатган.

Бироқ президентлик сайловигача 30-ноябрда яна бир номзод Садир Жапаровнинг фойдаси учун сайловдан четлаган. Унинг айтишича, бу қарорни Садир Жапаров билан юзма-юз учрашгандан кейин қабул қилган. Шер-Нияз Жапаров иккисининг ғоялари кўп томонлама ўхшашлигини ва «халқнинг кўпи Садир Жапаровни лидер қатори тан олишини» билдирган.

Кайрат Осмоналиев ким?

Кайрат Осмоналиев Қирғизистоннинг хизмат кўрсатган юристи. 2016-йилдан бери Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси.