Суриштирувчи журналист Али Токтакунов октябрь воқеалари бўйича сўроқдан ўтоқда

311

Суриштирувчи журналист Али Токтакунов ИИВга сўроққа чақирилди. У октябрь воқеалари бўйича бугун 23-июнда, соат 10:00да гувоҳ қатори сўроқ бермоқда.

Токтакунов Қирғизистонга 7-октябрда Чехиядан учиб келиб, 9-октябрда «криминалга қарши» митингга қатнашган. У қонуний бошқарувни ўрнатишга ва сиёсий кучларни диалогга келишга чақирган. Шунингдек, Токтакунов ҳеч бир сиёсатчини қўлламаслигини таъкидлаган.

Токтакунов «Азаттык» радиосига сўроққа чақирилгани бўйича «ҳозирча сиёсий ёки журналистик фаолиятим билан боғлашдан олисман» деб билдирди.

Октябрь воқеалари

Ўтган йили октябрда ўтган парламент сайловидан кейин 5-октябрда сайлов натижасидан норози бўлган халқ митинг ўтказган. Бу тартибсизликларга айланиб, Оқ уй босиб олингандан кейин қамоқдаги бир қанча сиёсатчилар бўшатилган.

Унда прездинт Садир Жапаровнинг тарафдорлари уни қамоқдан 6-октябрнинг тонгида олиб чиқишган.

Шу куни депутатларнинг айримлари — кўпроқ «Биримдик» ва «Мекеним Кыргызстан» партияларидан номзод бўлганлар — «Достук» меҳмонхонасида тезкор йиғин ўтказиб, Жапаров премьер-министр қатори тасдиқланганини билдиришган.

Бу фуқаровий жамият орасида норозиликка сабаб бўлиб, айрим депутатлар уни тасдиқлашда кворум бўлмаганини айтишган.

Шу сабаб Бишкекда 9-октябрда қамоқдан бўшатилган Алмазбек Атамбаев билан собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановнинг тарафдорлари митинг ўтказишган. Уларнинг қаторига уюшган жиноятчиликка қарши юриш иштирокчилари келиб қўшилган.

Кўп ўтмай Ала-Тоо майдонига ҳукумат уйининг олдига йиғилган Садир Жапаровнинг тарафдорлари келган. Шунда митингчиларга тош отилиб, эҳтимол Жапаровнинг тарафдорлари айрим намойишчиларга ҳужум қилишган.

Кейинчалик Ўмурбек Бабанов ва Ўмурбек Текебаев ҳукумат митингчиларига ҳужум қилганларнинг ярми собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг тарафдорлари эканини билдиришган.

Тартибсизлик вақтида етти киши жабрланган — уларнинг орасида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тилек Токтогазиев ва собиқ премьер Темир Сариевнинг тан соқчиси бор.

Бундан ташқари, собиқ депутат Элвира Сурабалдиева митингчиларнинг тўқнашувидан кейин кетаётганда уни Жапаровнинг тарафдори уриб юборишга улгирган.

Шунингдек Атамбаев билан собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг машиналарига номаълум кишилар ўқ отган. Атамбаев бу ҳужум олдиндан уюштирилганини ва бу бўйича унда олдиндан маълумот бўлганини айтган.

Биров тартибсизликларни уюштиришда алоқаси бор деб гумон қилиниб Алмазбек Атамбаев, унинг тан соқчиси — Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаев — шунингдек, собиқ президентнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов ва «Социал-демократтар» партиясидан номзод Темирлан Султанбеков қўлга олинган. Кейинчалик гумондорлар қаторига Курсан Асанов ҳам қўшилган.

Бир қатор сиёсатчилар 9-октябрдаги тартибсизлик бўйича гувоҳ қатори сўроқ қилинмоқда. Қолаверса Жапаровнинг ҳукуматини танқид қилиб юрган сиёсатчи Жениш Молдокматов 6-майда қўлга олиниб, 6-июлгача қамоққа олинди. Молдокматов «Жони, бинони ёки қурилмани ўзбилармонлик билан эгаллаб олиш ёки босиб олишда» гумонланмоқда.