Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги 22-июнда ўтган матбуот анжуманида ўт ўчириш, қутқариш ва қурилиш техникаларини олиб келиш бўйича шартномалар тузилганини билдирди.
Фавқулотда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев муассаса Россиядан 100 дона ўт ўчириш техникасини, 2 вертолёт, ёнғин-қутқариш техникасини ва бошқа воситаларни грант асосида олишини билдирди.
Унинг айтишича, Қирғизистон ФҲВга техника сотиб олиш учун Россия билан 20 млн долларлик грант шартномасини имзолаган.
Бундан ташқари, Ажикеев 6 мобил госпитал ва 100га яқин ўт ўчириш техникасини сотиб олиш учун Хитой билан сўзлашувлар бораётганини қўшимча қилди.
«Пандемия сабаб техникаларни келиши 2022-йилнинг биринчи ярмига жилди. Тендер муваффақиятли ўтса август ойида ФҲВнинг базаси янги техникалар билан тўлдирилади», — деди у.
Шунингдек, Ажикеевнинг айтишича, ФҲВ 9-июлда 60 дона ўт ўчириш техникасини олиш учун тендер ўтказишни режалаштирмоқда.
Ажикеев таъкидлашича, ҳозирда ФҲВда бирорта ҳам вертолёт йўқ — ягона вертолёт ҳам яроқсиз ҳолда.
«Охирги марта ўт ўчирувчи техникалар 2008-2009-йиллари янгиланган, унгача 1999-йили янгиланган. Барча ўт ўчириш техникаларнинг қатори ЗИЛ-130 киради, у ҳеч қаердан чиқарилмаган», — деб билдирди у.
Ажикеев ким?
Очиқ маълумот манбаларида Бообек Ажикеев ҳақида маълумот кўп эмас. У ФҲВ раҳбарлигига Садир Жапаровнинг кадр алмашувлари асосида келган. Ажикеев мутахассислиги бўйича инженер-қутқарувчи, иккинчи касби — бухгалтерлик ҳисоби ва аудит йўналишида.
У 2011-йили МХДҚнинг амалдаги раҳбари Камчибек Ташиевнинг Ўшдаги штабида координатор бўлган. Ўша вақтда Ташиев президентлик хизматига номзодини қўйган.