«Қумтўр» иши. Бишкек шаҳар суди Асилбек Жээнбековни қамоқда қолдирди

240

Бишкек шаҳар суди 23 июнда парламент депутати Асилбек Жээнбековнинг қамоққа олиш эҳтиёт чорасига қарши даъвосини кўриб чиқди.

Шаҳар суди Биринчи май туман судининг қарорини кучида қолдирди. Унга кўра, Жээнбеков 31 июлгача МХДҚнинг ТИЗОсида қолади.

Жээнбековнинг қўлга олиниши

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси, депутат Асилбек Жээнбеков 31 майда «Қумтўр»даги коррупция иши бўйича қўлга олиниб, МХДҚнинг ТИЗОсига икки ойга қамалган. Сиёсатчи коррупцияда гумонланмоқда.

«Қумтўр конини ишлатиш бўйича лойиҳани амалга оширишнинг турли босқичларидаги коррупция бўйича жиноий иш асосида муассасалараро тергов гуруҳи шу жиноий ишга алоқадор одамлар иштирокидаги тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — деб билдиришган муассасадан.

Сиёсатчининг адвокати Давран Касимов Бишкек шаҳар судига аппеляция аризаси билан мурожаат қилиб, туман судининг қарорини бекор қилиб, депутатга озодликдан маҳрум қилмаслик бўйича эҳтиёт чорасини қабул қилишни сўраганини билдирган.

Асилбек Жээнбеков ўзи қўлга олинишини сиёсий таъқиб ва ўч олиш деб ҳисоблайди.

Жээнбековдан ташқари «Қумтўр» иши бўйича собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабанов, депутат Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов ва Талантбек Узакбаев қўлга олинган. Уларнинг ҳаммаси икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган.

2021 йили 26 январда собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Қумтўр Голд Компани»га қўшимча ерни разведка ишлари учун ажратганига қўлга олинган. У ҳам коррупцияда гумон қилинмоқда.

2 июнда МХДҚНинг раиси Камчибек Ташиев «Қумтўр иши» бўйича текширувнинг асосида собиқ президентлар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган.